Гонконглик журналист: "Ўзбекистон терма жамоасидан бир очко тортиб олсак, яхши натижа қайд этган бўламиз"
21 mar 11:20
News
Гонконглик журналист: "Ўзбекистон терма жамоасидан бир очко тортиб олсак, яхши натижа қайд этган бўламиз"
"Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари сўнги маротаба тўқнаш келганига 11 йилдан ошди. Бу вақт ичида икки терма жамоада ҳам авлодлар алмашинуви рўй берди. Ўрта Осиё минтақасида футбол жадал тарзда ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлар Осиё кубогида дебют қилишди. Ўзбекистон эса Осиё кубогида чорак финалга қадар етиб борди ва мусобақа давомида мағлубиятга учрамади.
Мусобақа мамлакатингиз учун омадли бўлмаган бўлиши мумкин, аммо терма жамоангиз намойиш этган ўйин кўпчилик мухлисларига ёқди. Одилжон Ҳамробеков ва Отабек Шукуровлар майдон маркази ажойиб "тандем" ҳосил қилишган. Шунингдек, терма жамоангиз сафида Европада тўп тепаётган бир нечта ёш футболчилар бор. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевлар Осиёнинг энг иқтидорли футболчилари қаторига киради.
Гонконг терма жамоаси эса Осиё кубогининг гуруҳ босқичиданоқ орта қайтди, аммо футболчи Филип Чан Сиу Кван Осиё кубогидаги 1000 голни урди. Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Гонконг ажойиб натижа қайд этди, Эронга қарши учрашувда кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. "Аждархо"лар учун бу яхши натижа. 2021 йил якунида Гонконг терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Норвергиялик мутахассис Йорн Андерсен терма жамоани бошқармоқда ва ҳозирги кунгача яхши натижалар қайд этди. Гонконг терма жамоаси кўпроқ ҳужумкор ва агрессив футбол намойиш этмоқда. Собиқ бош мураббий Макс Пааталейан терма жамоада вақти бундай ўйин услубини фақатгина орзу қилиш мумкин эди.
Гонконг терма жамоасининг ҳимоя чизиғи анча стабил ва легионер футболчилар кўпчилиги айнан ҳимоячилар. Шунингдек, марказий ҳимояда асли шотландиялик футболчи Леон Джонс тўп тепмоқда. Бош мураббий Йорн Андерсен терма жамоани яхши томонга ўзгартира олди, аммо Ўзбекистонга қарши кечадиган икки учрашувда жамоадан кўп нарса кутиш нотўғри. Ўзбекистондан бир очко тортиб олсак яхши натижа десак бўлади" - дея ёзмоқда гонконглик спорт журналисти Аарон Ю Вай Хим
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Гонконг учрашуви бугун соат 17:00да старт олади.
Hong Kong |
World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 3 21/03/2024, 17:00 2
:
0
Finished
|
Uzbekistan Eldor Shomurodov - 49', Rustamjon Ashurmatov - 66' |
Stadium: 6263 spectators
Comments