Гонконгдаги Месси билан бўлган можаро Аргентина терма жамоаси учун нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин
10 feb 09:53
News
Гонконгдаги Месси билан бўлган можаро Аргентина терма жамоаси учун нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин
Гонконг юлдузларига қарши учрашувда Лионель Мессининг майдонга тушмагани Хитой ҳукуматини қаттиқ ранжитган.
Мессининг ўйинда иштирок этмагани Аргентина терма жамоасига зарар бўлиши мумкин.
Хабарларга кўра, Аргентина терма жамоасининг келаси ой Хитойда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари бекор қилиниши мумкин. Лионель Скалони шогирдлари март ойида Хитойда Нигерия ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари билан ўйнайди, бироқ иккала ўйин ҳам ўтказилмаслиги мумкин. Қайд этилишича, ўйинлар Хитой ҳукумати томонидан бекор қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси жароҳат сабабли Гонконг юлдузлари терма жамоасига қарши майдонга тушмаганди. Ушбу воқеадан сўнг кўплаб мухлислар ташкилотчилардан норози эканликларини ва чипта пулларини қайтариб беришларини талаб қилганди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments