Latest news

23:02Диего Коста Бразилия клубини эркин агент мақомида тарк этди  2 22:30АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  7 22:16Каземиро МЮдан кетадими?  1 21:50ПСЖ Салаҳга қанча маош таклиф қилмоқда?  7 20:58Эрон чемпионати. "Персеполис" меҳмонда "Ҳавадар"ни аяб ўтирмади, Ўруновдан гол!  2 20:41Наҳотки! Аргентина устози Скалони футболчи бўлган пайти Мессидан либосини сўраганини ёдга олди  12 20:13Расман: Тожикистонлик футболчи "Сўғдиёна"га ўтди  1 19:33Ван Перси МЮ Фергюсон бошчилигида 2012/2013 йилги мавсумда 26 бор камбэк қилганини ёдга олди  8 18:40Роналду, Салаҳ, ван Дейк, Трент, Сон, де Брюйне, Неймар... Шартномаси ёзда тугайдиган ва ҳозирнинг ўзида бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин бўлган юлдузлар рўйхати  1 17:33Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 17:14Моуринью "Сити"даги инқироз ҳақида: "Фақат Пеп билим билан гапира олади, қолганлари оддий ва юзаки"  4 16:22Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари  17 15:29Холанд, Кейн, Роналдуларни ортда қолдирган Гйокереш 2024 йилнинг энг яхши тўпурари  1 14:51МЮ афсонаси: "Англиядаги энг ёмон жамоа"  6 14:10Дани Ольмо "Барселона"да қоладими ёки кетади? Футболчининг агенти жавоб берди  9

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик" News

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик"

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонконг ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Гонконг бош мураббийи Йорн Андерсен ва футболчи Ву Чун Мин иштирок этди.

"Ўтган ҳафта Гонконгда ўтган биринчи ўйинда бизга осон бўлмади. Аммо биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик. ФИФА рейтингида фарқ катта, эртага муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. Ўзбекистон Эрон сингари кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, биз ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Ушбу босқичдаги ўйинлар келажакда тажриба бўлиб хизмат қилади", - деди Йорн Андерсен.

"Биринчи ўйин Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди, аммо биз жамоа ўйинини таҳлил қилдик. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Ву Чун Мин.




- Эртага Сречко Катанец захира ўриндиғида бўлмайди. Сиз бош мураббий сифатида
- Шуни айтишим керакки, Катанец билан яхши танишман. Футболчилик пайтида у "Штутгарт"да мен "Айнтрахт Франкфурт" сафида ўйнаганимизда тўқнаш келганмиз. Мураббий сифатида ҳам яхши биламан. Унинг йўқлиги жамоага катта таъсир қилади деб ўйламайман. Катанецнинг кучли ёрдамчилари бор.

- Ўтган йилнинг ўзида Гонконг U-23 терма жамоаси бош мураббийи сифатида 4 марта Ўзбекистон билан тўқнаш келдингиз ва 4 марта мағлуб бўлдингиз. Ўтган ҳафта ҳам ютқаздингиз. Сиз учун Ўзбекистон "қора туш"га айланиб қолдими?
- Тўғри айтяпсиз ўтган йил Ўзбекистонга қарши жуда кўп тўқнаш келдим. Бир нарсани тушунинг, биз кичик футбол мамлакатимиз. Кучли терма жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Осиёдаги энг кучли 6 та жамоа айтиш мумкин бўса Европа даражасида футбол намойиш этади. Биринчи ўйиндан кейин янги тактикаларни синаб кўрдик. Агрессив ўйнашга уринамиз, 5-6 нафар асосий футболчимиз бизга ёрдам бера олмайди. Аммо биз ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйин қанчалик даражада муҳим? Гуруҳдаги вазият бўйича нима дейсиз?
- Биз учун гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. Бир ҳафта олдин бир тайм давомида гол ўтказмадик ва яхши ўйнадик, аммо хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Эртага ўзимизнинг яхши томонларимизни кўрсатишга уринамиз.

- Гонконг матбуотида Ўзбекистондаги машғулот майдони танқид қилинди. Сизнинг машғулот майдони борасидаги фикрингиз қандай?
- Агар Гонконг матбуотида шундай ёзилган бўлса, бу уларнинг иши. Биз Эронда ва бошқа мамлакатларда машғулотлар ўтказдик. Ўзбекистондаги шароитлар улардан анчагина яхши.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика