Latest news

10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  3 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  2 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  13 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  2 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  6 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2

"Германия ўз кучига юқори баҳо беради" - немис журналисти Германиянинг мундиалдан қулаши ҳақида News

"Германия ўз кучига юқори баҳо беради" - немис журналисти Германиянинг мундиалдан қулаши ҳақида

Германиянинг "Süddeutsche Zeitung" нашри журналисти Йоханнес Аумюллер Россия телеканали "Матч ТВ"га немис машинасининг муаммолари нимада бўлгани ҳақида батафсил гапирди.

- Мен мусобақа бошланиши аввалиданоқ Германия ЖЧга жиддий тайёрланмаганини сезгандим. Гап гуруҳда осон рақиблар тушганида ҳам эмас. Германия терма жамоасида, мураббийлар, футболчиларда бир уй бор эди: Ҳаммаси жуда осон ўтади, гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқамиз, деган ишонч. Мундиалга чемпионлик тожи билан гердайиб келдик. Мундиалга тайёргарлик жараёнида терма жамоа ҳеч қандай кучли рақиблар билан ўйнамади, уларни мағлуб этмади. Аксинча, тушунарсиз ўйинлар орқали тайёргарлик кўрилди. Австрияга мағлуб бўлинди ва катта қийинчилик эвазига Саудия Арабистони ютилди. Аммо бу ўйинлар ҳам немис машинасининг ўзига бўлган юқори баҳосини ҳечам пасайтирмади.

Биз ҳозир терма жамоа ичида нима бўлганини билмаймиз. Аммо шуниси аниқки, ЖЧ пайтида ҳаммаси жойида бўлмаган. Охирги пайтларда Ўзил ва Гюндоган можароси жуда кўп муҳокама қилинди. Шунингдек, терма жамоа ичида футболчилар гуруҳларга бўлингани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Умуман терма жамоа ичида муаммолар ва тайёргарлик жараёнида хатога йўл қўйилди.

Муаммони таркиб танлаш ёки биргина Сане билан боғламаган бўлардим. Лерой Сане ҳеч қачон терма жамоа либосида яхши ўйнамаган. Футболчилар орасида шундай тоифа бўлади, клубда порлайдиган ўйинчилар терма жамоада ўзини кўрсата олмайди. Сане шундай тоифа аъзосига киради. Лерой терма жамоа футболчиси ҳисобланмаган. Терма жамоада етакчиликни қўлга оладиган футболчи топилмади. Бу эса жиддий савол. Месут Ўзил билан ҳаммаси маълум. Хедира эса ўзининг ёрқин йилларини ўтказиб бўлди. Мюллерга нима бўлганини тушунмаяпмиз. Етакчилар орасидан фақатгина Нойер аввалгидек ўйнади. Фақатгина унга ортиқча саволлар йўқ!

Санаб ўтилган футболчилар терма жамоа ёшидан қариб қолган деган фикрдан йироқман. Аксинча, улар қариб қолишмаган, балки тажрибали футболчиларга айланишган. Фақатгина Хедира терма жамоадаги фаолиятини тугатиши мумкин. Қолганлар борасида бундай дейишга жуда эрта. Улар ҳали яна терма жамоада ўз имкониятларига эга бўлишади. Лёв доим немис машинасига синовдан ўтган ва муносиб футболчиларни жалб қилган. Бу янгилик эмас. Аввал эса унинг шундай тоифага кирувчи футболчилари Лам, Швайштайгер ва Подольски бўлган. Лёвнинг бу ишонган футболчиларига таяниши эса доим иш берган.

Шаҳбоз Беғамов мақоласи: "Россия йўлларида бузилиб қолган - немис машинаси"

Энди нима бўлади? Яқин 2-3 кун ичида барчаси маълум бўлади. Лёв эса бироз ўйлаб олиши кераклигини айтди. Мен ишонч билан айтаманки, Лёв якунда терма жамоада қолишга қарор қилади. Мен унинг бу қарорни қабул қилишига пул тикишим мумкин. Чунки Лёв амбицияларга тўла инсон. Йоги ўтган йили ёзда бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубогида кўплаб ёшларни кўрди ва Лёв бу ёшларга янги ғоя бера олишга қодир. Ўйлашимча, Германия Футбол Иттифоқи раҳбарияти ҳам шундай фикрда.

ЖЧ-2018да ҳеч бир фаворит жамоалар ўзларини яхши тарафлама кўрсатишгани йўқ. Аммо кўпчилик барибир плей-оффга йўлланма олди. Германия эса уйга қайтишга мажбур. Германия рақиб дарвозаси томон жуда кўп маротаба зарбалар йўллади, аммо уларни голга айлантириш ҳақиқий муаммога айланди. Аммо жамоанинг бу ўйини гуруҳдан чиқишга ярамасди.

Бир муҳим жиҳатни айтишим керак, Германия футболидаги энг катта муаммо - биз ўзимизга жуда юқори баҳо берамиз. Германия ўзи ўйлаганчалик кучли жамоа эмас. Бу нафақат терма жамоага, балки лигаларга ҳам тегишли. Еврокубокларда охирги йилларда фақатгина "Бавария" муваффақият қозоняпти. Бундеслигада охирги мавсумлардан хулоса қилсак, фақатгина иккита жамоа футбол ўйнайди - "Бавария" ва "Хоффенхайм". Қолган жамоалар рақибдан келиб чиққан ҳолда футбол ўйнашади. Асосан қарши ҳужумга таянишади. Бу эса аввалги Германия бормоқчи бўлаётган йўлларни ёпишга хизмат қилмоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика