Германия кубоги орзуларни рўёбга чиқармоқда - фантастика!
17 aug 2018 22:22
News
Германия кубоги орзуларни рўёбга чиқармоқда - фантастика!
Ҳаммасига сабаб эса Германия кубогининг 1-раундига ташланган қўръа. Айнан қуръа туфайли Германия кубогининг дастлабки раундида "Дрохтерзен" "Бавария"га дуч келди.
Биласиз, Германия кубоги ўйинлари бир учрашувдан иборат. Шу боисдан ҳам "Бавария" футболчилари учун эртанги баҳсда ғалаба жуда муҳим. "Дрохтерзен" футболчилари учун эса "Бавария"га қарши баҳс - орзулар руёбга чиқиши. Маҳаллий жамоа учун Германия чемпионига қарши ўйин ҳаёт-мамот беллашувига тенг.
Дрохтерзен шаҳри ҳокими ҳам "Бавария"нинг келишига ўз муносабатини билдирди.
- "Бизнинг ўлкада бунга ўхшаш воқеа ҳали бўлмаган. Нафақат футбол доирасида, балки шаҳар тарихида ҳам бунақа улкан воқеа бўлган эмас. Халқимиз жуда қаттиқ ҳаяжонда. Бунақаси 100 йилда бир бўлади", - дейди Майк Экхофф.
Албатта 11 минглик аҳолига эга Дрохтерзен шаҳарчаси учун "Бавария"нинг ташрифи ҳақиқий совғага айланмоқда. Туртинчи лиганинг ҳаваскор клуби учун жаҳоннинг гранд жамоасига қарши ўйнаш улкан шараф.
Дрохтерзен учун асрга татигулик тарихий учрашув
- "Барча эйфорияда. Мухлисларимиз ўйинни интиқлик билан кутишмоқда. Бир ҳафтадан буён мухлисларимиз, барча-барча "Бавария"га қарши ўйин ҳавоси билан яшамоқда, десак муболаға бўлмайди. Айниқса мухлислар учрашувни футболчилардан ҳам кўпроқ кутишмоқда", - дейди клуб президенти Риго Гоосен.
Аслида 3000 томошабинга мўлжалланган ўйингоҳ "Бавария" келиши аниқ бўлгач ўриндиқлар сони 7500га кўпайтирилган. Германия кубоги қуръасидан сўнг стадион сиғими 4500 ўриндиққа кенгайтирилди.
"Дрохтерзен" клуби президенти Риго Гоосен учрашувни бошқа шаҳарчадаги стадионда ўтказиш варианти ҳам бўлганини, аммо буни исташмаганликларини таъкидлади.
- "Тўғри, ўйинни "Санкт-Паули" стадионида ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Хаттоки бунда кўпроқ молиявий даромад олиш имконияти ҳам туғилганди. Лекин биз буни рад этдик. Ўйинни айнан шаҳримиз ҳудудида ўтказиш лозим эди. Чунки халқимиз хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган тарихий ўйин ўзимизда бўлгани маъқул", - деди клуб президенти Риго Гоосен.
Бу ўйин қандай натижа билан тугашидан қатъи назар "Дрохтерзен" жамоаси футболчилари бутун умрга ёдда қолади. Бу жамоанинг таркибида бирорта профессионал футболчи йўқ. Масалан марказий ҳимоячи Клее ғишт қуювчи бўлиб ишлайди. Клее шу куни ўз қанотига яқин бўлган жойда ҳаракат қиладиган Франк Риберига қарши тўп суради.
- "Мен 23 йилдан буён "Бавария"га мухлислик қиламан. Мазкур баҳс мен учун лотереяда чиққан жекпотга айланди. Албатта майдонга тушгандан сўнг натижа учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. Акс ҳолда майдонга тушишдан не наф?", - дейди Клее.
Дрохтерзен шаҳри эртанги бўладиган "Бавария"га қарши ўйинни жуда катта қизиқиш ва интизорлик билан кутмоқда.
* Барча жамоалар учун тенг шароит ва бир хил старт - Германия кубоги
Comments