Latest news

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Германия футболи матбуоти ҳақида News

Германия футболи матбуоти ҳақида

Германия футболи матбуотидаги энг олди, машҳур ва ишонарли хабарлар ҳамда таҳлилий нашрлари билан таништириб ўтамиз.

"Sport Bild"/Кристиан Фальк - Мазкур нашр ва ушбу журналист Германия терма жамоаси ва "Бавария" ҳақидаги хабарларни биринчилардан бўлиб эълон қилади. Фалькнинг Мюнхен клуби билан алоқаси мавжуд. Шунингдек, Фальк "Бавария"да ҳурматга лойиқ журналист ва клуб раҳбарияти билан ҳам гаплашиб туради. Шу боисдан ҳам Фальк ва "Sport Bild" нашри Германия терма жамоаси ва "Бавария" ҳақидаги маълумотларни беришда энг ишонарли манба ҳисобланади.


"Bild" - Футбол ҳақидаги хабарларни тарқатишда анча фаол ва ишонарли манба. Ушбу нашрнинг маълумотлари асосан тўғри чиқади. Кўпгина ҳолларда трансфер янгиликларини биринчилардан бўлиб эълон қилади. Оддий мисол, Томас Тухелни барча "Арсенал" билан боғлаётган бир пайтда айнан "Bild" уни ПСЖга ўтаётганини биринчи бўлиб ёзганди.


"Kicker" - Мазкур нашр ҳар доим ишончли манба бўлган. Аммо охирги йилларда уларни кўпинча "Sport Bild" ва "Bild" қувиб ўтмоқда.


"Sport1" - Бу сайтда асосан қизиқарли интервьюлар чоп этилади. Трансфер хабарлари ёки "қайноқ" янгиликлари кам-кам чоп этилади. Бу сайтни янгиликлар борасида ишончли манба деб бўлмайди.


"Sky Deutschland" - Бу нашрдаги алоҳида мухбирлар колонкасини кузатиш нисбатан қизиқарли. Масалан, Дирк Шлармаан ёки Торбен Хоффманн етакчи жамоаларнинг машғулотларидан қизиқарли репортажларни уюштиришади. Шунингдек, айнан қуйидаги журналистлар жароҳатлар ёки жамоага келиб қўшиладиган футболчилар ҳақида биринчилардан бўлиб маълумот тарқатишади.


"Die Welt", "Süddeutsche Zeitung", "Der Spiegel" - Бу сайтларнинг таҳлилий материаллари, мақолалари ва интервьюлари анча яхши. Агарда немисчани билсангиз, ушбу сайтларни кузатиб боришингизни маслаҳат берамиз.


"11 Freunde" - Германиядаги энг ажойиб журналлардан бири. Агарда сизда тил билан муаммо бўлмаса ва немис футболи маданияти ҳақида билишни истасангиз, унда мазкур журнални ўқишни тавсия этамиз.


"DW Sports" - Ушбу немис нашрининг инглиз тилидаги аккаунтини кузатиб бориш қизиқ. Матбуот анжуманларини тўлиқ шаклда ёритиш, Германия футболидаги янгиликлар беришда анча фаол. Немис футболидаги бефарқ бўлмаган ва инглиз тилини биладиганлар учун "DW Sports" - ажойиб нашр.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика