Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  7 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Бундеслига: Драматик бошланган чемпионатда VAR "Бавария"нинг иккита голини бекор қилди News

Бундеслига: Драматик бошланган чемпионатда VAR "Бавария"нинг иккита голини бекор қилди

Германия чемпионатининг 1-турида амалдаги чемпиони "Бавария" ўз уйида "Хоффенхайм"ни меҳмон қилди.

Ўйин драматик сценарий остида ўтди. Дастлабки дақиқаларни фаол бошлаган "Бавария"нинг илк ҳужумларини "Хоффенхайм" футболчилари бартараф этишни уддасидан чиқишди. Лекин учрашувнинг 23-дақиқасида бурчак зарбаси мезбонларга омад келтирди. Жошуа Киммихнинг тўп оширишидан сўнг ҳимоячилар назаридан четда қолган Мюллер Бундеслиганинг янги мавсумидаги дастлабки голни киритди. Биринчи бўлимда бошқа киритилмади. Аммо тайм биргина гол билан ёдда қолмади, аксинча "Хоффенхайм" ҳимоячиси Шульцнинг Команга етказган жароҳати биринчи бўлимнинг энг кулминацион нуқтаси бўлди. Қанотдан навбатдаги рейдни уюштираётган Кингсли Коман рақиб ҳимоячиси Шульцнинг оёққа ташланишидан сўнг ўйинни давом эттира олмади. Натижада ўтган мавсумнинг ҳал қилувчи палласини ва ЖЧни жароҳати боис ўтказиб юборган Коман яна майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Ўйинда жуда қўпол ҳаракат "Хоффенхайм" футболчиларининг агрессив ҳаракатлари туфайли иккинчи таймда ҳам яна бир футболчи майдонни эрта тарк этишига тўғри келди. Бу сафар "Хоффенхайм" дарвозабони Бауманн ўз жамоадоши Фогтга жароҳат етказди. Меҳмонлар сардори ҳам майдонни шифокорлар ёрдами остида тарк этишга мажбур бўлди.

Танаффусдан сўнг "Хоффенхайм" мувозанатни тиклашга эришди. Ҳимояда аввалига Мартинез, кейинчалик Боатенгни йўл қўйган хатоси эвазига Салаи жарима майдончаси ичидан ўзининг аниқ ва кучли зарбаси билан дарвозанинг ўткир бурчагини нишонга олди - 1:1.

Ҳимоя қурғони ва  жамоа сардори Фогт ўрнига тушган Нордтвейт жарима майдончаси ичида Риберига нисбатан қоидани бузди ва "Бавария" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Роберт Левандовскининг "нуқта"дан йўллаган зарбасини Бауманн бартараф этди, аммо қайтган тўпни Роббен барчадан илдамроқ ҳаракат қилиб дарвозага жойлаб қўйди. Аммо "Хоффенхайм" футболчиларининг эътирозларидан сўнг ҳакам VARга мурожаат қилди ва такрорий лавҳада Роббен пенальти тепилишидан анча олдин жарима майдончасига югуриб кирганини кўрди. Натижада Роббеннинг голи бекор қилиниб, пенальти қайта тепилди. Левандовски иккинчи уринишда адашмади ва Бауманн дарвозасини ишғол этишни уддалади. Голдан руҳланган "Бавария" яна олдинга ўтди ва захирадан майдонга тушган Горецканинг узоқдан тепган тўпи йўл-йўлакай Мюллернинг қўлига тегиб, рикошет орқали дарвозадан ўрин олди. Аммо "Хоффенхайм" футболчиларининг бу вазият бўйича эътирозларидан сўнг ҳакам яна VARга юзланди ва тўп ҳақиқатдан ҳам Мюллернинг қўлига текканини кўрди. "Бавария"нинг учрашувдаги тўртинчи, бекор қилинган иккинчи голи ҳам инобатга олинмади. Аммо "Бавария" ҳакамнинг финал хуштаги янграгунча барибир ўзининг учрашувдаги ҳаққоний учинчи голини уришга улгурди. Киммих-Мюллер-Роббен "трио"сининг ён чизиқдан ўйланган комбинациясидан сўнг Арьен барибир ўз мақсадига эришди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Шундай қилиб, "Бавария" Нико Ковач қўл остида Бундеслига ва "Альянц Арена"даги дебютини ғалаба билан нишонлади.

Бундеслига, 1-тур.

"Бавария" – "Хоффенхайм" 3:1
24 август, 23.30, "Альянц-Арена"
Голлар:
1:0 – 23 Мюллер, 1:1 – 57 Салаи, 2:1 – 82, пенальти Левандовски, 3:1 – 90 Роббен.
"Бавария": Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Боатенг, Коман (Роббен, 45), Мартинес (Горетцка, 67), Алькантара, Рибери (Хамес, 83), Левандовски, Мюллер.
"Хоффенхайм": Бауманн, Бичакчич, Фогт (Нордтвейт, 74), Адамс (Акпогума, 67), Шульц, Грифо (Цубер, 46), Битенкур, Гриллич, Кадержабек, Жоэлинтон, Салаи.
Огоҳлантириш: Адамс (21), Битенкур (29), Кадержабек (43), Шульц (45), Мюллер (45).


Bayern Munich

Thomas Mueller - 23', Robert Lewandowski - 82', Arjen Robben - 90'

1. Bundesliga . Round 1

25/08/2018, 00:35

1
:
3
Finished

Hoffenheim

Adam Szalai - 57'

Stadium: Allianz Arena, 75000 spectators

Referee: Bastian Dankert

45'
90'
23'  Thomas Mueller
23'  Joshua Kimmich
45'  Kingsley Coman (Arjen Robben)
45'  Thomas Mueller
67'  Javier Martinez (Leon Goretzka)
82'  Robert Lewandowski
83'  Franck Ribery (James Rodriguez)
90'  Arjen Robben
90'  Thomas Mueller
21'  Kasim Adams
29'  Leonardo Bittencourt
43'  Pavel Kaderabek
45'  Nico Schulz
46'  Vincenzo Grifo (Steven Zuber)
57'  Adam Szalai
57'  Ermin Bicakcic
67'  Kasim Adams (Kevin Akpoguma)
74'  Kevin Vogt (Haavard Nordtveit)

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика