Latest news

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  153 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  17 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат News

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат

Қаршида шундай гўзал масканлар борки, бу ерда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар мужассам этилган.

Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” стадионини ҳамма билади, аммо бу ердаги замонавий дам олиш мажмуаси таркибига кирувчи маданий ва спорт иншоотлари фаолияти билан унчалик таниш бўлмасалар керак. Марказ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда олти ёшдан 16 ёшгача ҳамда ундан катта ёшдагиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари, спорт билан шуғулланишлари ва билим олишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Марказ хизматидан ҳозирги кунларда мингдан ошиқ ёшу-кексалар фойдаланиб келишмоқда. Марказда эркаклар ва аёллар фитнес заллари, йилнинг ҳамма фаслларида фойдаланиш имкони бор сузиш сув ҳавзаси (бассейн), Бу ерда йил давомида аёллар соати, болалар соати ва умимий тарзда малакали мутахасислар назоратида сузиш машқлари мунтазам олиб борилади.

Бундан ташқари ўн минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион, жаҳон стандартлари талабига жавоб берувчи манеж (футбол зали), “Дельфин” номидаги ресторан, ёзда маданий ҳордиқ чиқариш учун катта очиқ сув ҳавзаси, ушбу суа ҳавзасида чўмилиш, катамаран ва қайиқларда сайир қилиш ҳамда ҳар-хил аттракционлардан фойдаланиш имконлари мавжуд. Бу мажмуада ҳаттоки соҳил футболи (пляж футболи) ўйнаш учун қумли майдон ҳам бор.

Ҳозирда мажмуадаги кичик спортзалларида миллий курашдан ташқари бир нечта шарқ якка кураши секциялари фаолият юритмоқда, бу ерда шуғулланаётган ёшлар спортнинг ушбу тури бўйича нафақат воҳамиз, балки мамлакатимиз шарафини ҳам халқаро мусобақаларда ҳимоя қилиб келишмоқда.

Мажмуа қошида ташкил этилган информатика, инглиз ва рус тилларини ўрганиш, шахмат-шашка, рассомчилик, зардўзлик уқув тўгаракларида фаолият юритаётган юқори малакали устоз ва мураббийлар ёшларга ушбу фан ва машғулотлар сирларини чуқур ўргатиб келишмоқда.

Бу ерда шунингдек боулинг спорт тури билан шуғулланиш учун замонавий жиҳозланган мажмуа ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда нафақат шаҳар аҳолиси балки шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика