Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  195 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  77 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Геннадий Кочнев: "Омад бизни танлади" News

Геннадий Кочнев: "Омад бизни танлади"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи ярмида “оқ бўрилар” мураббийи – Геннадий Геннадиевич ўйин борасида қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

  • Кетма-кет икки ўйинда турнир жадвалидаги ёнма-ён рақиблар билан кураш олиб бордик ва бу очколар биз учун олтинга тенг десам адашмаймаган бўламан. Ғалаба қозонганимиздан жуда бахтиёрман ва бу ғалаба билан ғузорлик футбол муҳлисларини табриклайман. Ўз ўрнида йигитларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйин осон кечмади. Шундай бўлсада турнир жадвалида очколар бўйича самарқандликларга етиб олдик, бу ҳам ўзига яраша  ёқимли ҳис. Тўп назоратини ушлаб тура олдик аммо ҳужумларимизни якунлайдиган футболчи топилмади. Рақиблар ўйин сўнгига келиб тезликни ва ҳужумларни оширгани боис учрашувнинг сўнгги дақиқалари жуда ҳаяжонли ва асабий тарзда ўтди. Аммо омад бугун бизни танлади.
  • Ҳужум чизиғимизда муаммолар мавжуд. Уларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо келинг бугун йигитларимизни урушмаймиз. Ёшларимизга имконият бериб кўрмоқдамиз. Хушбаков бугун ўзини кўрсата олмади, лекин ният қиламизки у ҳали ишончимизни оқлайди. Сафаров эса аксинча, жамоа ўйинига тезда мослашиб кетадиган футболчи эканлигини исботлади.
  • “Динамо” таркибида Ораховацнинг ўйнамаслигини яхши билар эдик, аммо Рогак ҳам бугун заҳирадан майдонга тушгани биз учун бироз кутилмаган воқеа бўлганини инкор этмайман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика