Latest news

22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  73 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  12 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  132 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  657 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Геннадий Кочнев: “Нурафшон”нинг олий лигага қайтиши кўп йиллик орзу!" News

Геннадий Кочнев: “Нурафшон”нинг олий лигага қайтиши кўп йиллик орзу!"

Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида 4-тур учрашувлари якунланиб, кеча 5-турга ҳам старт берилди.
Дастлабки тўрт турдан кейин мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган “Нурафшон” пешқадам бўлиб турибди. Бухоро жамоаси мусобақа дебютанти бўлса-да, ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Биринчиликнинг 4-турида Тошкентда марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда ўтган мавсум олий лигага чиқишига бир баҳя қолган “Оқ-тепа”“Нурафшон”ни қабул қилди. Беллашувда жанговор дуранг қайд этилди. Ўйиндан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочнев билан суҳбатлашдик.

- Аввало, “Оқ-тепа”га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Албатта, “Оқ-тепа”дек жамоа билан бўлган сафар учрашувида дуранг ўйнаганимиздан қониқдим. Бироқ 0:2 ҳисобида олдинда бориб, кейин дурангга эришиш, қолаверса, ғалаба қозонаётган вақтимизда яна гол уриш имкониятига эга бўлганимиз учун ғалабани кўпроқ хоҳлар экансан киши! Лекин бугун нафақат бизда, балки мезбонларда ҳам етарлича имконият бўлди. Ўйлашимча, биз учрашувнинг дастлабки 25 дақиқасини аъло даражада ўтказдик. Гол уриш учун бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Аммо асосий таянч ярим ҳимоячимиз Азиз Йўлдошев жароҳат олганидан кейин вазият ўзгарди. Унинг ўрнига майдонга тушган бошқа футболчимиз ўйинга мослашиб кета олмади. Натижада таянч ярим ҳимоямизда очиқ зоналар пайдо бўлди. Оқибатда ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Қолаверса, бугун асосий ҳимоячимиз Асил Бегимқулов ҳам жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Очиғи, бугун амалга оширган ўзгаришларимиз умуман ўзини оқламади. Аксинча, бошланғич таркибда майдонга тушган ўйинчилар яхши хислатларини намойиш қилишди. Бошланғич таркибимиз ҳужум уюштиришди, гол уришди. Захирадан тушганлар жамоага ёрдам бериши керак, бизда бундай бўлмади. Умумий маънода айтганимдек, натижадан қониқдим. Кимнидир алоҳида кўрсатиб ўтмоқчимасман. Бугун ғалаба учун ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Йигитлар жамоада кичкина муаммолар бўлишига қарамасдан борини бериб меҳнат қиляпти. Сабр қилишяпти, ишлашяпти. Кўриб турибсизлар, ҳали мағлубиятга учраганимиз йўқ. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибмиз. Бунда уларнинг меҳнати беқиёс. Шунинг учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман!

- Бугун “Нурафшон” икки очко йўқотди, деб ҳисобласа бўладими?
- Йўқ-йўқ. Мен ундай демаган бўлардим. Тўғри, 0:2 ҳисобида олдинда эдик, якунда дурангга эришдик. Лекин рақиб қайси жамоа эканлигини ҳам инобатга олиш керак! “Оқ-тепа” ўз олдига доим юқори вазифани қўядиган клуб ҳисобланади. Ўтган йили олий лигага чиқишига бир баҳя қолган жамоа. Бугун майдонга тушган бошанғич таркибига аҳамият беринг, икки нафар мажбурий ёш ўйинчини инобатга олмаса, қолган барча футболчилар олий лигада ўйнаган. Мен “Оқ-тепа” жамоасини қаттиқ ҳурмат қиламан. Бу жамоа билан сафарда дурангни ўйнашни қониқарли, деб ҳисоблайман.

- “Нурафшон” ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйгани қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Биз олдимизга катта мақсадларни қўйяпмиз. Ҳозирда ҳомийлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Ҳокимлик қўлдан келганча ёрдам беряпти, аммо бу борада аниқ бир ҳомий бўлиши керак. Шу масалаларга ойдинлик киритилмоқда. Шундай бўлса-да, биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқяпмиз, курашяпмиз, интиляпмиз. Мақсадимиз энг юқори ўринни қўлга киритиш. Буни анчадан бери орзу қиляпмиз. “Нурафшон” олий лигада қатнашмаганига кўп йиллар бўлди. Жамоани олий лигага қайтиши кўп йиллик орзу! Қолаверса, жамоа ўз олдига юқори мақсад қўймаса унда ишлашдан нима наф?

- Шундай дейсизку, биринчи лигада ҳамма клублар ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймайдику?
- Биз қўямиз. Йигитлар билан шу мақсад йўлида ишлаяпмиз. Дастлабки уч турда гол ўтказмагандик, аммо бугун ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Албатта бу ҳолат кишини бироз хафа қилади, аммо “Оқ-тепа”дек рақибга қарши ўйнаганимиз кишини тинчлантиради. Шу ерда “Оқ-тепа”ни ҳам табрикламоқчиман! Сабаби, жамоа 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, дурангга эришиши осон эмас. Улар буни уддалашди ва бир очкони қўлга киритишди.

- Дебютант жамоа бўлишга қарамасдан биринчи лигада пешқадам бўлиб турибсизлар. Чемпионатни қандай баҳолайсиз?
- Биринчи лигада ишламаганимга анча йиллар бўлганди. Қолаверса, эндигина 4та ўйин ўтказганимиз учун чемпионат ҳақида аниқ фикр билдиришим мушкул. Бугунгача тўртта жамоага қарши майдонга тушдик. Барча учрашувлар қийин ўтди. Аммо рақибларимиз орасида энг кучлиси “Оқ-тепа”, деб ҳисоблайман! Бундан ташқари, бу йил олий лигага чиқмоқчи бўлган клублар сони ҳам кўп. “Динамо”, “Оқ-тепа”, “Цементчи”, “УзДонгЖу” олий лигани кўзлаётганини эшитдим. Бу рақибларга қарши баҳслар осон ўтмайди. Боз устига, бошқа жамоалар ҳам биз билан бўладиган учрашувларга бошқача кайфиятда тўп туришади. Чемпионатни ўз уйимиздаги икки ўйин билан бошлагандик. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўша беллашувларда ҳам бизга осон бўлгани йўқ. Айтганимдек, биринчи лига тўғрисида ҳозир аниқ фикр билдириш мушкул, аммо олий лигага чиқмоқчи бўлган клубларнинг сони кўплиги, “Локомотив-БФК”, “Насаф-2”, “Машъал-2”, “Пахтакор-2  сингари ёш, иштиёқи баланд футболчилардан иборат жамоалар ҳам борлиги туфайли мавсум қизиқарли кечишини тахмин қилиш қийин эмас.


Фурқатбек НИШОНОВ 
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика