Latest news

22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  2 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  7 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   25 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  8 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  4 19:30Де Брюйне ФИФА ва УEФАни танқид қилди  4 18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  2 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  1 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  25 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  6 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  3

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда» News

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда»

«Динамо» - «Нурафшон» (1:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Геннадий Кочнев учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Шундай таассуротки, «Нурафшон» бир киши кам бўлиб ёмон эмас, аксинча яхшироқ ўйнагандек туюлди…

- Чиндан ҳам биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин анча яхши ўйин намойиш эта бошладик. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам биз камчилик бўлиб ўйнаяпмиз. Сўнгги турда Зоминда ҳам икки киши кам бўлиб қолиб, якунда мағлубиятни тан олгандик. Бугун ҳам четлатиш бўлди. Бунда мен ҳакамнинг айбламайман, чунки футболчимиз чинданам икки вазиятда анча қўпол ўйин намойиш этди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, камчиликда тўп суриб ҳам имкониятимиз бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Йигитлар ирода кўрсатишди, майдонда бор кучларини сарф этишди. Уларга эътирозим йўқ.

- Ушбу баҳсни «Нурафшон» учун мавсумдаги энг оғир ва муҳим ўйин деса бўладими?

- Муҳим баҳслардан бири эди. Энг оғир учрашувлар сирасига ҳам киритиш мумкин. Жорий мавсумда 3-4 мана шундай ўйинлар бўлди. Очко ишлашимиз керак бўлган аксарият ўйинларда афсуски очколарни йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди.

- «Нурафшон» биринчи даврани кучли бешликда якунламоқда. Бу қониқарли натижами?

- Жамоамиздаги бир қатор муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги натижамиз қониқарли. Чунки, бир қатор жамоалар сингари бизда ҳам молиявий муаммолар учраб турибди. Муаммолар жамоа натижасига таъсир этмоқда. Бундай шароитда бутун жамоани бир мақсад сари бошлаш ҳар қанча қийин бўлмасин, йигитлар ҳар учрашувда бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Уларга раҳмат дейман.

- Йил бошида жамоанинг олдига Олий Лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу мақсад ўзгармайдими?


- Асло, биз йил бошидаги вазифамиз - Олий Лигага чиқиш учун курашишда давом этамиз. Тўғри, муаммоларимиз бор, аммо умид қиламанки биринчи давра якунидан кейин бу борада ижобий ўзгаришлар бўлади. Чунки, вилоятимиз раҳбарияти жамоага ёрдам беришини айтган.

- «Нурафшон» Биринчи Лиганинг барқарор клуби сифатида гавдаланаётган эди…


- Сизга шуни айтишим мумкинки, «Нурафшон»нинг молиявий ҳолати Биринчи Лигадаги энг ёмонларидан бири.

- Биринчи давра ҳақида қисқача…


- Клубимиз ҳозирда 4-ўринда бўлсада, биз аксарият ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик. Яъни, бироз яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Аммо клубдаги ҳолатни инобатга олиб айтганда, даврани ҳозирги ўринимизда якунлаш ёмон натижа эмас.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика