Latest news

11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  10 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  10 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10

Геннадий Кочнев: “ФИФАнинг "Шўртан"га нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди” News

Геннадий Кочнев: “ФИФАнинг "Шўртан"га нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди”

“Насаф” – “Шўртан” (3:0) учрашуви якунига етгач, бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Шўртан” жамоасининг устози Геннадий Кочнев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-Бугунги учрашувда тезкор киритилган гол режаларимизни барбод қилди. Шундай бўлсада, биринчи бўлимда гол уришимиз учун ҳам ажойиб вазият бўлди, аммо бугун омад биз томонда эмас эди. Иккинчи бўлимдаги ўйинчи алмаштирганимиз ҳам фойда бермади. Учрашувда биз таянган етакчи ўйинчиларимиз ҳам афсуски бугун кутганимиздек ўйин кўрсата олишмади. Бугунги мағлубиятимизга сабаблар шу бўлди. Энди албатта “Насаф”дек жамоага майдонида қарши ўйнаш ҳам осон эмас.

Иккинчи даврадаги кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётганимизга асосий сабаб, селекция ишларимиз яхши бўлмади. Умуман мен жамоани қабул қилиб олганимда иккинчи давра учун олинадиган ўйинчилар олиб бўлинган эди.

 Ўзингизга маълум, ФИФАнинг бизга нисбатан чиқарган қарори ўйинчиларимизни саросимага солиб қўйди. Ўйинчиларимизнинг кайфияти умуман тушиб кетди. Бундай кайфиятдаги футболчилар билан ишлаш осон эмас. Шундай бўлсада, иккинчи даврада бир неча ўйинларимиз кўнгилдагидек бўлди, бунинг учун йигитлар диққатини жамлай олишди.

Энди режаларимиз қандай? Албатта буни вақт кўрсатади. Биз учун ЎФФнинг кейинги қарори ҳам катта зарба бўлди. Умуман келгусида нима бўлади, бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Билишимча, ЎФФ бундан буён лицензиялаш бўйича талабларни ҳам кучайтирмоқда. Бу албатта яхши. Аслида “Шўртан” клубидаги инфратузилма, яратилган шароитлар ОФКнинг талаб даражасида, яъни рисоладагидек. Афсуски, бундай шароитларга эга бўлган “Шўртан”, энди қуйи лигада ўйнашга мажбур. Умуман Қашқадарёда футболга бўлган эътибор ҳавас қилгудек. Бу ерда раҳбарлар футболга борини беришган. Бу вилоятдаги клубларда яратилган инфратузилмани бошқа вилоятларга ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика