Latest news

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Гейнрихнинг голи "Актобе"га ғалаба келтирди! News

Гейнрихнинг голи "Актобе"га ғалаба келтирди!

Бугун Қозоғистон премьер лигасида 18-тур ўйинлари якунланди.
Ҳамюртларимиз иштирок этаётган клубларнинг натижалари билан таништирамиз. 

"Иртиш" ўз уйида "Атирау"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Улуғбек Бақоев тўлиқ ўйнаган бўлса, Камолиддин Мурзоев майдонга тушмади. "Иртиш" 25 очко билан мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

"Иртиш" - "Атирау"
Гол
: Чернишов, 58 (1:0)

"Жетису" ҳам ўз уйида ўйин ўтказди. Клуб "Остона"ни қабул қилиб дуранг қайд этди - 1:1. Ўйинда майдон эгалари сафида Шавкат Саломов 90 дақиқа ҳаракат қилган, Руслан Мелзиддинов эса 87-дақиқада захирадан майдонга тушган. "Жетису" 18 очко тўплади ва 8-ўринга чиқиб олди.

"Жетису" - "Остоно" 1:1
Голлар:
Куат, 27 (0:1). Климавичус, 32 (1:1)

"Актобе" ўз майдонида "Тараз" устидан қийин ўтган ўйинда ғалабага эришди - 3:2. Ғалаба тўпини 86-дақиқада ҳамюртимиз Александр Гейнрих киритди! Тимур Кападзе тўлиқ ўйнаган бўлса, Гейнрих 81-дақиқада майдонга туширилган. "Актобе" 43 очко билан мусобақа жадвалида мутлоқ пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Остона" ҳисобида 34 очко мавжуд.

"Актобе" - "Тараз"
Голлар
: Хайруллин, 36 (1:0). Обиора, 38 (1:1). Давидов, 41-пенальтидан (2:1). Воротников, 78 (2:2). Александр Гейнрих, 86 (3:2)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика