Latest news

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1050

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди” News

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди”

ПРО-Лиганинг 9-турида “Хоразм” жамоаси ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди ва ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Баҳс якунига етгач, урганчликлар сардори Ғайрат Ўдаев билан суҳбатлашдик.

- Албатта, “Сурхон”га қарши ўйинда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилишни истагандик. Аммо якунда дуранг қайд этилди. Биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Тўғри, “Сурхон” ҳам яхши жамоа. Улар Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Лекин биз ҳар қандай рақиб билан фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Боз устига уйда ишқибозларимизни хурсанд этишимиз шарт – дея гап бошлади “Хоразм” дарвозабони.

- Бизда жарохатга йўлиққан айрим ўйинчиларимизнинг йўқлиги билинмоқда. Шу боис мураббийлар ўзи истаган оптимал таркибни тушира олмаяпти.

- “Сурхон”га қарши баҳсда ёшларимизга тажриба етишмади. Гол уриш учун вазиятларни содир этган бўлсакда, улардан унумли фойдалана олмадик. Нима ҳам дердик, кейинги ўйинларда ютишга харакат қиламиз.

- Ростини айтсам, мутасаддилар томонидан сўнгги пайтларда футболга  бўлган эътибор нисбатан кучайди. Жамоага янги хомий бириктирилгач, ойлик ва мукофот пулларини вақтида ола бошладик. Ҳозир жамоанинг футболчилар олдида қарзи йўқ. Бундан жуда хурсандмиз ва жамоа номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдирган бўлардим.


- “Хоразм”да битта муаммо – стадион масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. “Олимпиа” стадиони фойдаланишга топширилмасдан қаровсиз холатда қолиб кетмоқда. “Хоразм”нинг қароргоҳи ҳам стадионнинг олдида жойлашган эди. Аммо у ерга ҳам киришга руҳсат берилмаяпти. Футболчилар эса машғулотга ўз уйидан қатнамоқда. Бошқа вилоятдан келган ўйинчиларга эса меҳмонхонадан жой қилиб берилган. Ўйин кунлари эса ҳамма стадионда кўришади. Бошқа жамоаларда эса ўйиндан бир кун аввал ҳамма базада қолади. Бизда эса вазият бошқачароқ. Шунингдек жамоа ўзининг хусусий автобусига ҳам эга эмас. Сафар ўйинига боришда қийинчиликларга учраб турибмиз. Балки кейинчалик бу камчиликлар ҳам бартараф этилар.


- Бу йил янгича форматда ўтказилаётган ПРО-Лига мусобақасининг савиясини юқори баҳолайман. Ҳар бир учрашув қизиқарли кечмоқда. Очиғини айтганда, илгари олдиндан қайси жамоа фаворит қайси жамоа очко йўқотиши мумкинлигини бемалол таҳмин қилиш мумкин эди. Бу йил эса мана ўзингиз ҳам гувоҳи бўляпсиз, пастки ўринда юрган жамоа юқоридаги жамоадан ҳам очко тортиб олмоқда. Демоқчиманки, ҳақиқий кураш кечмоқда.

- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларига сафар уюштириб, у ердаги шарт-шароитлар билан бевосита танишиб чиқди. Бизнинг вилоятга ҳам келишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Шунда янада олдинга силжиш кузатиларди – дейди Ғайрат Ўдаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика