Latest news

15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  2 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  21 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4

Ғаройиб тасодиф ва туғилган кунга тўғри келган ёқимли эътироф — Шомуродовнинг биринчи мураббийи Беғамов тузган рейтинг ҳақида News

Ғаройиб тасодиф ва туғилган кунга тўғри келган ёқимли эътироф — Шомуродовнинг биринчи мураббийи Беғамов тузган рейтинг ҳақида

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистонда футбол бўйича йил лауреатлари эътироф этилди.

ЎФА ва ПФЛ ўтказган тақдирлаш маросимида номинациялар қаторида "Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи" лауреати соврини "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга топширилди.

Бугун эса сайтимизда журналист Шаҳбоз Беғамовнинг ўз версияга кўра тузган рейтинги эълон қилинди. Эътиборлиси, Беғамов тузган рейтингда "энг яхши ёшлар мураббийи" номинациясида "Машъал" академиясида фаолият кўрсатган, айни пайтда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи Отажон Авазов эътироф этилган.

Мазкур рейтингни ўтмишнинг афсонавий футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Азамат Абдураимов ўзининг "facebook"даги саҳифасида қўллаб-қувватлаб, Беғамовнинг талқини бўйича берилган рейтингни пост сифатида бўлишди. Мазкур пост тагига эса Беғамов талқини бўйича энг яхши ёшлар мураббийи деб эътироф этилган Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи Отажон Авазов изоҳ, яъни "коммент" ёзиб, шундай деган: "Туғилган кунимда бундай мақола... Жуда хурсандман. Ҳаммага раҳмат!".


"Facebook"даги Отажон Авазовнинг шахсий маълумотларига кўра, бугун ростан ҳам Элдор Шомуродовни катта футболга олиб кирган мураббий таваллуд топган кун экан.

Шу муносабат билан "championat.asia" ижодий жамоаси ҳамда миллионлаб мухлислари номидан Элдор Шомуродовдек истеъдодни ўзбек футболи учун тарбиялаган Отажон Авазовни муборакбод этамиз!


Ўзбек футболи афсонаси — Миржалол Қосимов қўлидан Элдор Шомуродовнинг устози Отажон Авазов медал қабул қилмоқда


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика