Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   14 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

"Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар: "Ўзбекистонда туғилганман" (интервью) News

"Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар: "Ўзбекистонда туғилганман" (интервью)

Германия бундеслигасида иштирок этаётган "Ганновер" ҳимоячиси Вальдемар Антон Ўзбекистонда туғилгани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.

21 ёшли Антон ёшлигидан "Ганновер" клуби тизимида ўйнаб келмоқда. У 2015/16 йилги мавсум охиридан жамоа асосий таркиби киришни бошлади. У жамоа билан бирга Бундеслигага қайтди ва айни пайтда мусобақа жадвали ўртасида бормоқда. Антон – таянч ярим ҳимоячиси, аммо сўнгги пайтларда жароҳат олган Фелипенинг ўрнида марказий ҳимояда ўйнамоқда.

– 2017 йил ҳозирга қадар бўлган фаолиятингизда энг яхши йилми?


– Албатта! Биз "Ганновер" билан Бундеслигага қайтдик, кейин Германия ёшлар терма жамоаси сафида ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб бўлдим. Ҳиссиётлар ажойиб, албатта.

– Transfermarkt нашри хабарига кўра, ярим йил ичида 4 миллиондан 6,5 миллион еврогача кўтарилди. Сиз клубда энг қиммат учинчи футболчи ҳисобланасиз.


– Барча дўстларим менга буни кўрсатишди. Аммо ўзим бу сайтга кирмайман ва бу борада бош қотирмайман.

– Бундеслигада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш оғир бўлди?


– Левандовски, албатта. У жуда ақлли футболчи. Қайси томонга очилишини билиб бўлмайди.


– Бундеслигада ўз позициянгиздаги қайси футболчига тенглашишни хоҳлайсиз?


– Кўпроқ Хуммельсни кузатман. Аммо менда кумир йўқ.

– Ҳозир "Бавария" қолган клублардан анча кучли, чемпионатда интрига йўқ. Бундеслига инқироздами?


– Биринчи ўринда, бизнинг лигада ютиб бўлмайдиган жамоа йўқ деб ўйлайман. "Бавария" жаҳон даражасидаги юлдузларга эга. Аммо омад келса уларни ҳам мағлуб этса бўлади. "Ганновер" ҳам бунга қодир деб ўйлайман.

– Никлас Кифер – бу инсонни танийсизми?


– Ҳа, эшитганман. Теннисчи, Ганноверда яшайди. Бир неча йил олдин у жаҳоннинг энг кучли теннисчиси эди, у бизнинг клуб мухлиси. Ўйинларга келиб туради.

– У сизни клубдаги энг яхши деб атади ва Мертезакернинг ёшлигига қиёслади.


– Ҳа дўстларим буни ҳам кўрсатишганди. Жуда хурсандман, аммо ҳали анча ёшман.


– Яна у профессионал футболчилар теннисчиларга қараганда кампроқ машғулот ўтказишларини айтганди.


– (кулади) Бунисини билмадим. Ҳамма ўзи учун қанач машғулот ўтказишини ҳал қилиши лозим. Теннис умуман бошқа спорт тури.

– Сизнинг келиб чиқишингизни ҳақиқий детективга қиёслаш мумкин – немис википедиясида сизни Германияда, Энгенда туғилган деб ёзишган. Рус википедиясида – Ўзбекистонда, Олмалиқда туғилганингиз қайд этилган.


– Нима учун бундайлигини билмайман. Мен Ўзбекистонда туғилганман. Мен 2 ёшлигимда оилам Германияга кўчиб кетган.

– Нима учун?


– Ўша йиллар Ўзбекистондаги вазият бошқачароқ эди. Ўшанда бобом Германияга бориб келиб барчамизни ўша ерга кетишга кўндирганди.

– Вальдемар Антон иккита исмга ўхшаб кетади...


– Баъзи дўстларим мени Вальди деб чақиришади, бошқалар Вова дейишади (Вальдемар Bild нашрига берган интервьюси чоғида ота-онаси унга Владимир деб исм қўйишганини, аммо немислар ҳужжатга ўзларига яқин бўлган Вальдемар исмини ёзишган). Умуман олганда менинг иккита фамилиям бор: Антон (онамнинг фамилияси) ва Рипцов (отамнинг фамилияси). Германияда фақат онамнинг фамилиясини ёзишган – менимча анча осонлиги учун бўлса керак.


– Оилада рус тилида гаплашасизларми?


– Ҳа, фақат рус тилида гаплашамиз. Оилада бўлганимда фақат русча ўйлайман. Жамоада бўлганимда эса тўлиқ немисчага ўтаман.

– Россияда қариндошларингиз борми?

– Ҳа, биз Германияга кўчиб кетганимиздан сўнг бувам ва бобом Россияга кўчиб кетишганди. Екатеринбургда онамнинг қариндошлари яшашади, Новоуральскда – отамнинг. Уларга Екатеринбургдан уй олиб беришни орзу қиламан, шунда бирга кўришиб туришарди. Бундан ташқари уларни кўриб кетиш ҳам қулай бўларди. Бир неча бор Уралда бўлганман.

– Екатеринбургда уй 50 минг евро туради. Бу Бундеслига футболчиси учун оғирми?


– Шундай деймиз – бу мен ўз олдимга қўйган мақсадлардан бири.

– Ганноверда рус дўстларингиз кўпми?


– Русча гапирадиган танишларим кўп. Бу ерда миллатларнинг фарқи йўқ – украинлар, қозоқлар, руслар. Барча бир хил гапиради.

– Бундеслигада ўйнайдиган рус тилида гаплашадиган футболчилар билан суҳбатлашиб турасизми?

– Приб билан гаплашиб тураман. Рауш? У "Ганновер"да ўйнаганида мен жуда ёш эдим. Шахсан таниш эмасмиз.


– Рауш сизни Россия терма жамоасига олишни маслаҳат берганди. Россия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнармидингиз?


– Ҳа? Ажойиб! Аммо ҳозирга қадар ҳеч ким бу борада менга мурожаат қилмади. Бундан ташқари Россия паспорти йўқ.

– Қизиқ. Transfermarkt сайтида сизда рус ва немис фуқаролиги борлиги ёзилган.


– Ҳа, шундай вазият Эдгар Прибда ҳам бўлган. У якунда Россия паспортини олдими ёки йўқми билмайман. Мен Россия фуқаролигини олишни истардим, аммо ҳеч ким мурожаат қилмади.

– Агар Россияни танласангиз, Германия терма жамоаси билан хайрлашишга тўғри келади.


– Ҳозир айтганимдек Россиядан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ. Таклиф бўлмагунига қадар бу ҳақда бош қотирмайман. Россияда қариндошларим йўқ. Ҳарқандай ҳолада агар таклиф бўлса ўйлаб кўраман. Аммо ҳали вақтли. Таклиф бўлса юрагимга қулоқ соламан ва тўғри қарор қабул қиламан.


– Россиядаги етакчи футболчилар йилига 1,5-2 млн евро маош олишади. Агар эртага "Зенит" сизга шартнома таклиф қилса рози бўласизми?

– Пулларга умуман қарамайман. Менга шароитлар, жамоанинг мақсади, клубдагиларнинг муомаласи муҳим. Пуллар бу рўйхатда энг охирги ўринда.

– Россия Германияга қарши ўйнаса кимга мухлислик қиласиз?

– Қийин савол – жавоб беришим қийин. Агар Россия масалан Испанияга қарши ўйнаса, аниқ Россияга мухлислик қилардим.

– Агар ЖЧ-2018га футболчи сифатида келиш насиб қилмаса томошабин бўлиб келиш режада борми?

– Албатта. Яна бир бор Екатеринбургга бориб келаман.


Eurosport.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржима қилди

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика