Latest news

17:40Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  20 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди News

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди

Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тонгда Таиланд томон йўл олди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Бангкокда “Cонтинентал” халқаро футзал мусобақасида иштирок этади. Футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Футзал терма жамоамиз Таиланд сафари олдидан 3-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва халқаро мусобақа учун якуний таркиб аниқлаб олинди. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 15 нафар футзалчини таркибга жалб этди.

Йиғин давомида испаниялик Аркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш бўйича фаолият олиб борди.

Бугун тонгда футзалчиларимиз Тошкент – Истанбул – Бангкок ҳаво рейси орқали Таиланд пойтахтига йўл олди. “Cонтинентал” турнири 25-июл куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.


Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов (барчаси АГМК), Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов (барчаси Пахтакор), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ").

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика