Latest news

17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  7 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  6 16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  5 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  9 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  1 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон қўлида турган уч очкодан маҳрум бўлди News

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон қўлида турган уч очкодан маҳрум бўлди

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатининг биринчи турига якун ясалади.
Афсуски терма жамоамиз шундоққина қўлида турган ғалабадан маҳрум бўлди. Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган иккита тўп ва Ўзбекистон фақатгина бир очко билан чекланмоқда.

"D" гуруҳи, 1-тур
Қирғизистон - Ўзбекистон
2:2

Бош ҳакам: Скотт Кидсон (Австралия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳасан Ал-Гбури (Ироқ), Занг Юзе (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ҳелдай Иданг (Малайзия)
Учрашув комиссари: Винсент Юен (Гонгконг)

Голлар: Эркин Табалдиев (5, автогол), Фарход Абдумавлонов 17 - Улан Рискулов 38, Эмиль Канатов 39

Қирғизистон: (бошланғич таркиб) Николаи, Улан Рискулов, Руслан, Эркин Ермеков, Марат Дуванаев.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: Кирилл Ермолов, Мирланбек, Илиас, Эркин Табалдиев, Эрсултан Ермеков, Мақсадбек, Миҳаил Сундеев, Вадим Кондратков, Эмил Канатов.

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 12.Клим Тюгаев, 3.Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 15.Жасур Содиқов.


Жамоалар Ў Ю Д М УГ ЎГ Т-Н О
Япония 1 1 0 0 12 0 12 3
Қирғизистон
1 0 1 0 2 2 0 1
Ўзбекистон 1 0 1 0 2 2 0 1
Жанубий Корея
1 0 0 1 0 12 -12 0


Матнли трансляция

Учрашув якунланди.

39' Гол, 2:2. Эмиль Канатов ҳисобни тенглаштирди.

38' Дилшод Рахматов бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади, масофа ҳам анча узоқ эди.

38' Гол, 1:2. Улан Рискулов қирғизистонликларга умид бермоқда.

36' Қирғизистон ва-банкка юрди, бош мураббий Рустам Исаев ўйновчи дарвозабонни туширди.

35' Артур Юнусовнинг ўнг бурчакдан берган зарбаси дарвоза устунини қидириб топди.

33' Ўйин бироз тинчлангандек, лекин асло ҳотиржамликка берилиш керак эмас.

27' Дарвозамиз олдида жуда ва жуда хавфли вазият бўлди, Умаров бу сафар оёқлари билан тўпни қайтарди.

25' Рустам Умаров яна ўзини кўрсатди, у Эркин Ермековнинг мураккаб зарбасини қайтарди.

24' Терма жамоамиз иккинчи бўлимни ишончли бошлади. Фарҳод Абдумавлоновда жуда яхши имконият бўлганди, аммо рақибларимизни голдан дарвозабон қутқариб қолди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча, Қирғизистон - Ўзбекистон 0:2.

Артур Юнусов ўнг қанот бўйлаб кириб борди ва зарба берди, Фарҳод эса тўпни дарвозага тўғрилаб юборди.

17' Гоооооллл, Фарҳод Абдумавлоноввв, 0:2.

15' Қирғизистон терма жамоасининг навбатдаги ҳужумидан сўнг Рустам Умаров яна жамоамизни қутқарди.

13' Терма жамоамизни қўллаб туриш учун борган муҳлисларимиз анча фаоллар.

12' Жамоалар юқори темпни ушлаб туришибди.

9' Андрей Шлема жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади, бир метр масофадан тўп кирита олмади.

8' Рақибларимиз кетма-кет зарба беришди, Рустам Умаров бартараф этди.

5' Гооооол, Эркин Табалдиев автогол муаллифига айланди, 0:1.

1' Ўйиндаги биринчи зарбани Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эркин Ермеков берди, Умаров ўз жойида.



Учрашув бошланди.

Мусобақанинг "D" гуруҳидан ўрин олган терма жамоамиз дастлабки турда Қирғизистон терма жамоасига қарши паркетга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади. Ҳар икки жамоанинг таркиблари эълон қилинди, демак, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларининг бошланғич таркиблари билан танишиб олинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика