Latest news

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  30

Футзал ва соҳил футболи оммавийлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди News

Футзал ва соҳил футболи оммавийлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Tags :  ПФЛ
ЎзПФЛ биносида Футзал масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ мутасаддилари, ЎФА вакиллари, футзал бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи, миллий чемпионат олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари иштирок этди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Футзал бўйича Осиё чемпионати санасининг эҳтимолий чўзилишидан келиб чиқиб, тақвимнинг кейинги қисмини шунга мослаш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, келаси мавсум шу йилнинг сентябрь ойидан эътиборан старт олишига келишиб олинди.

ЎзПФЛ футзал чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинлари санаси ва манзилини тез орада эълон қилади. Унга қадар эса клублар 4-24 январь оралиғида қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб олиш имконига эга бўлади.

Мамлакатимизда футзални ривожлантириш биргина форматни ўзгартириш билан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун шу соҳа инфратузилмасини кучайтириш, клубларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш, маркетинг соҳасига профессионал нуқтаи-назар билан ёндошиш талаб этилади. ЎзПФЛ бу борада сезиларли қадамларни ташлади. Ортда қолган мавсумда чемпионатнинг бир қатор турлари Спорт-ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Бу билан футзал оммабоплиги ошишига ҳисса қўшилди. Футзал мусобақаларини ўтказиш ҳозирча Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах билангина чекланиб қолиняпти. ЎзПФЛ бу рўйхатга босқичма-босқич Хоразм, Самарқанд, Қарши, Навоий, Фарғона ва Наманган ҳудудларини қўшиш ҳаракатида. Сабаби, футзал оммабоплигининг ошиши учун уни фақатгина маълум нуқтадагина ўйнаш кифоя қилмайди.

ЎзПФЛ, шунингдек, соҳил футболи спорт турини қайта тиклаш масаласида ҳам изланиш олиб боради. Ёзги трансфер ойнаси вақтида соҳил футболи мусобақаларини ўтказиш учун яхши имконият бор. Эндиликда мана шу имкониятлардан фойдаланиш устида ҳам иш олиб борилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика