Latest news

13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  5 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Футзал: Учта гол Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қола олмади News

Футзал: Учта гол Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Эрон ҳамда Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эронликларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо бу сафар Осиёнинг амалдаги чемпиони аввалги баҳсдан кўра қийинроқ ғалабага эришди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Фарҳод Тавакколининг аниқ зарбаси туфайли эронликлар ҳисобни очишди. 7-дақиқада Эрон терма жамоаси тезкор қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни тенглаштирди.

Икки дақиқа ўтар-ўтмас Эрон терма жамоаси яна олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиларининг қўпол хатосидан сўнг, Ҳуссайн Тойиби қийинчиликсиз гол урди.

16 дақиқада футзалчиларимиз стандарт ишлаб олишди ва ундан Даврон Чориев унумли фойдаланди - 2:2.

Биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганида Қудрат Баҳодорининг аниқ ва кучли зарбасини Рустам Умаров бартараф эта олмади. Жамоалар танаффусга 3:2 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг деярли ярми голларсиз ўтди, аммо баҳснинг 29-дақиқасида Ҳуссайн Тойиби эронликларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди ва яна бир бор Осиёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканлигини исботлади.

33-дақиқада баҳсдаги энг чиройли гол урилди ва ўша тўп эронликлар дарвозасига кириб кетди. Жавлон Аноров майдон марказидан рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди ва рақиб жамоа посбони қимирлашга ҳам улгурмади.

Учрашув якунланишига бир дақиқа қолганда эронликлар Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумини йўққа чиқаришга муваффақ бўлишди. Ўша пайтда ҳамюртларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишаётган эди. Маҳди Жавид бўш дарвозани нишонга олишга қийналмади.

Жавиднинг бу гол учрашув тақдирини ҳал қилди, аммо сўнгги дақиқада Маҳди дубль қайд этди ва натижада, Эрон 6:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўртоқлик учрашуви
29.08.2016, Машҳад, Эрон

Эрон - Ўзбекистон 6:3 (3:2)
Голлар:
Фарҳод Тавакколи (2), Хуссайн Тойиби (9, 29), Қудрат Баҳодори (19), Махди Жавид (39, 40) – Фарҳод Абдумавлонов (7), Даврон Чориев (16), Жавлон Аноров (33).

Эрон
Дарвозабонлар
: 2.Алиризо Самими, 1.Сапехр Муҳаммади;
Ўйинчилар: 3.Жавад Эсфандиари, 4.Муҳаммад Кешаварз, 5.Ҳамид Аҳмади, 13.Фарҳод Тавакколи, 17.Саид Афшар, 6.Муҳаммад Реза Сангсефиди, 8.Қудрат Баходори, 12.Аҳмед Исмоилпур, 11.Афшин Козими, 10.Муҳаммад Тоҳири, 16.Мехран Алихадр, 7.Саид Аббоси, 14.Махди Жавид, 15.Ҳуссайн Тойиби, 9.Бехруз Жафари, 18.Муҳаммад Шаджари.

Ўзбекистон
Дарвозабонлар
: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Ўйинчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 10.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Раҳматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Ҳамроев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика