Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Футзал. Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлади News

Футзал. Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги йиғинни бошлади.

Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлашди. Энди қитъа биринчилиги якунига қадар испаниялик Аркаит Сисниега Гомез фитнесс мураббий, бразилиялик Анҳолето Александре эса физиотерапевт сифатида иш олиб боради.

Аркаит Сисниега Гомес 2013 йилда Испаниянинг “Дебабрена” клубида фитнесс мураббий сифатида иш олиб борган, 2014 йилда эса “Кустом” клубида биомеханика бўйича мутахассис сифатида фаолият юритган.

Анҳолето Александре 2013-2015 йилларда қадар “Ногоая Оушенс” футзал клубида, 2015 йил эса “Чонбури” футзал клубида физиотерапевт лавозимида ишлаган.

Ҳар икки мутахассис билан Осиё чемпионати якунига қадар шартнома тузилган, агар Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритса, улар билан тузилган шартнома муддати узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бирга "A" гуруҳида кураш олиб боради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика