Latest news

12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  0 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  3 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз" News

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Панамага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Панама билан ўйинда имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

«Биз Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинимизда Панамани мағлуб этишни истагандик. Шу боис барча бор кучи билан ўйнади. Тезроқ гол уришни ўйладик. Балки шошилганимиз бизга халал бергандир. Якунда ўзимиз қилган хатолар туфайли ютқазиб қўйдик», - дейди 32 ёшли дарвозабон.

«Олдинда бизни қанчалик кучли рақиблар кутиб турганини ҳис этаяпмиз. Колумбия – ўтган мундиал ярим финалчиси. Бунга қўшимча равишда улар мундиал мезбони. Португалия – Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоа таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби футзалчилар ўйнашади. Илк турда бу икки жамоа ўртасидаги баҳс юқори савияда ўтди. Бироқ, Колумбияга келишимиздан аввал кимга қарши ўйнашимизни билардик. Бу Жаҳон чемпионати, бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Шу боис кейинги икки ўйинда янада кучли ўйнаб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига очко қўшмоқчимиз. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар охиригача курашамиз», - дейди Умаров.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика