Latest news

18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  2 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  5 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор". Таркиблар эълон қилинди  4 18:10Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  64 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди News

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан халқаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Беллашув Нур-Султон шаҳридаги "Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройида бўлиб ўтди. учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


Футзал. Халқаро ўртоқлик ўйини

Қозоғистон – Ўзбекистон 3:1

14.12.2021, 18:00

"Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройи, Нур-Султон

Голлар: А.Кнауб (Дуглас) 22, Дуглас (Ч.Ессенаманов) 22, Игита 40 - И.Ҳамроев (И.Ропиев) 39

Қозоғистон (биринчи бешлик): 2.Игита, 9.Альберт Акбаликов, 10.Чингиз Есенаманов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.

Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 8.Биржан Оразов, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, .

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Давлат Ибрагимов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Абдулла Солиҳов.

Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 27


Учрашув якунланди. Охири ёнган ўйинда Ўзбекистон Қозоғистонга имкониятни бой берди.

40 - ГОЛ, Игита ўйинга нуқта қўймоқда. Бизнинг зарбамизни қайтарган кипер тўпни бирйўла бўш қолган дарвозамизга жойлаб қўя қолди.

40 - Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди ва тўпни дарвозамиз томон тепди...

39 - Гоооооооолллллл, Илҳом Ҳамроев ҳисобни қисқартирди - 2:1. Чориев - Ропиев - Ҳамроев комбинацияси гол билан тугади. Ўйновчи киперимиз гол урди.

38 - Қозоғистон устози Кака тайм аут олди.

37 - Зарбааа, Чориевда яна бир имконият. Игита тўпни қайтарди. Вакилларимиз кучли босим уюштиришмоқда.

37 - Нималар қилишди ҳозир... Игита тўпни марказда олдириб қўйди. Чориев дарвоза қаршисида Ессенаманов билан бирга-бир қолди ва алдаб ўтаман деб олдирди.

36 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабон (Илҳом Ҳамроев)ни туширди.

35 - Зарбааа, Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Акбарга пасни Раҳматов берганди.

32 - Ерсултон Сагиндиковнинг кучли зарбасини Рустам қайтарди.

31 - Оразов бирга-бир чиқиб борди, Умаров қутқарди.

31 - Ропиевнинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

30 - Акбар Усмонов Ессенамановни алдаб ўтди ва Анасхонга пас берди, афсуски Раҳматов тўпга ета олмади.

28 - Д.Раҳматовнинг зарбасини Игита қайтарди.

27 - Ҳусниддин Нишонов огоҳлантирилди.

27 - Зарбаа, аввалига Нишоновнинг зарбасини Игита қайтарди, кейин эса Чориевнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

25 - Зарбаа, Д.Чориев тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Игита тўпни қайтарди.

24 - Зарба, Д.Раҳматов тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади. Игита ўз жойига қайтиб улгурмаган бўлсада тўпни қайтара олди.

22 - ГОЛ, бурчакдан кейин Дуглас иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим жуда омадсиз бошланди.

22 - ГОЛ, Альберт Кнауб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим тугади.

20 - Биринчи бўлим тугашига 2 сония қолганда Акбаликов деярли бўш қолган дарвозамизга тўпни тўғрилаб юбора олмади.

20 - Чориев кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

19 - Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Дугласнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

17 - Энди Умаров олдинга чиқди, ҳужум Акбарнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

16 - Зарбааа, қарши ҳужумимиздан кейин А.Раҳматов жуда қулай имкониятдан гол ура олмади.

16 - Рикардо Кака тайм аут олди. Натижада бурчакдан кейин Кнауб аниқ зарба берди, Умаров яна қутқарди.

15 - Игитадан Умаров дарвозаси томон зарба, ноаниқ. Игита ишга киришди.

14 - Илҳом Ҳамроевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Акбаликов дарвозамизга тескари турган ҳолатда бурилиб зарба берди, бироз ноаниқ.

12 - Зарбааа, Даврон Чориевнинг зарбасини Игита қайтарди. Қарши ҳужумда эса Акбаликов Рустам билан бирга-бир чиқиб борди ва бу сафар бизнинг кипер жамоасини қутқарди.

 11 - Умаров Есенамановнинг бирга-бирдан тепган тўпини қайтарди ва жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10 - Дилшод Раҳматов Жомарт Токаевга босим уюштирди ва тўпни ундан олиб қўйди. Игита қаршисига келганда эса рақиб кипери тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

9 - Ёш Газиз Нагашибайнинг ўнг томондан тепган тўпини Умаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8 - Умаров ўзининг хатосини чиройли сейв билан ўзи тўғрилади.

7 - Кнаубнинг бу галги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.

6 - Игита олдинга чиқди, Кнаубнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонда.

5 - Ўйиндаги биринчи аниқ зарбани Болат Сарбасов берди, Умаров ўз жойида.

4 - Акбар Усмоновнинг узоқ масофадан тепган тўпига аниқлик етишмади.

4 - Дуглас бурчакдан тўпни Акбаликовга узатди, ЖЧ-2021да порлаган Альберт эса жуда ноаниқ зарба берди.

3 - Баҳодир Аҳмедов тўртликни алмаштирди. Д.Раҳматов - А.Раҳматов - М.Одилов - А.Усмонов тўртлиги майдонда.

2 - Есенамановнинг чап оёқда берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

1 - Беллашув бошланди.

- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.


Ўзбекистон Қозоғистон билан 9 бор тўқнаш келган ва ҳали ютмаган

- Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика