Футзал. Ўзбекистон Португалия ва Испания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
11 aug 2016 15:04
News
Футзал. Ўзбекистон Португалия ва Испания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тайёргарлик жоирасида вакилларимиз 9-10 августда Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Хосе Мария Мендез шогирдлари шу ойда Озарбайжон ва Эрон миллий терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик баҳсларини ўтказишади.
Бундан ташқари, сентябрь ойининг дастлабки кунларида Португалия ва Испания терма жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади. 1 сентябрда Португалия, 2 сентябрда эса Испания билан ўртоклик ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар иккала баҳс ҳам Португалиянинг Порту шаҳрида ташкиллаштирилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоамиз делегацияси Португалиядан тўғри Колумбияга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments