Latest news

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

Футзал. Ўзбекистон - Осиё вице-чемпиони бўлди News

Футзал. Ўзбекистон - Осиё вице-чемпиони бўлди

Tags :  Футзал
Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати финал учрашуви якунланди.

Ўйиндаги ҳисоб 6-дақиқада вакилларимиз томонидан очилди. Рақибнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг Дилшод Ирсалиев дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Бироқ орадан 3 дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди. Қудрат Баҳодирининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвозадан ўрин олди - 1:1.

14-дақиқада форслар бурчак тўпини тезда амалга оширишди, буни вакилларимиз кутишмаганди. Кешаварз гол уриб Эронни олдинга олиб чиқди - 1:2.

Иккинчи бўлим бошида Раҳматовда гол уриш учун ажойиб вазият юзага келганди, зарбага аниқлик етишмади. Дарвозабонимиз Клим Тюгаев камида 5 марта эронликларнинг кучли зарбасидан сўнг ўзини кўрсатди.

Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Мендез таваккал қилиб Константин Свиридовни ўйновчи дарвозабон сифатида майдонга туширди. Бироқ сўнгги дақиқаларда вакилларимиз форслар ҳимоясини ёриб ўта олишмади. Эрон 11-бор Осиёда чемпион бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси эса тўртинчи бор қитъа чемпионати кумуш медалларига эга бўлди.

Ўзбекистон - Эрон 1:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голлар: Дилшод Ирсалиев 6 - Қудрат Боҳодирий 9, Муҳаммад Кешаварз 14.

Ҳакамлар: Козаки Томохиро, Лиу Жианкиао, Рей Ритага, Тронг Квок Дунг.

Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11. Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захира: 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4. Феруз Фаҳриддинов, 5. Даврон Чориев, 6. Жавлон Аноров, 9. Андрей Шлема, 10. Жамолиддин Шарипов, 12. Акмалжон Хазратқулов, 13. Клим Тюгаев.

Эрон: 1. Сепер Муҳаммади, 5. Ҳамид Аҳмади, 7. Асқар Ҳасанзода, 9. Ризо Сансефиди, 12. Ҳуссайн Тойиби.

Захира: 2. Алирози Самими, 3. Жавад Исфандари, 4. Муҳаммад Кешаварз, 6. Алиризо Вафои, 8. Қудрат Баҳодири, 10. Муҳаммад Тоҳири, 11. Меҳран Алиқодир, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика