Latest news

14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  0 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  2 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  18 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5

Футзал. Ўзбекистон - Ироқ учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари News

Футзал. Ўзбекистон - Ироқ учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари

Tags :  Футзал
16 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалидан олдин 8та жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон - Ироқ мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

Хаитхам Аббос (Ироқ бош мураббийи):  Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Биринчидан, Ўзбекистон жуда кучли рақиб. Иккинчидан, Ўзбекистон ўз майдонида ўйнайди. Уларда кучли мураббий бор, аммо биз бор имкониятимизни ишга соламиз.

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон бош мураббийи): Эртанги ўйин қанчалик қийин ва мураккаб кечишини биламиз. Ироқ жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлган клубдан 12 нафар футзалчи Тошкентга келган. Бу босқичда Ироқни енгиб ўтиш жуда қийин бўлади. Илк турда ироқликлар Хитойни 6:1 ҳисобида таслим қилди. Бу икки жамоа ҳали Жаҳон чемпионатига чиқмаган, шу боис ўйин муҳим ўйин бўлади. Эртага ишқибозларни хурсанд қилишни ва янги тарих яратишга уриниб кўрамиз.

- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тўрт нафар футзалчи шамоллаб қолди дегандингиз. Уларнинг аҳволи қандай?
Хосе Мария Мендез:
Улар эртага албатта майдонга тушади. Балки 100 фоиз тайёрмасдирлар, лекин жуда муҳим ўйин бўлгани учун борларини бериб ўйнашади.

- Ўзбекистон мусобақа давомида ҳамон биринчи рақам бўлиб ўйнай олмаяпти. Бу сизни ташвишга солмаяптими?
Хосе Мария Мендез:
Терма жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боради. Ҳозир энг кучли ўйинимизни кўрсатганимиз йўқ. Бу нормал ҳолат. Эртага аввали ўйинлардан яхшироқ ўйнаши шарт. Буни майдонда исботламоқчимиз.

- Эртага Ироқ футзалчилари ишқибозларнинг босимини қандай енгиб ўтишмоқчи?  
Хаитхам Аббос:
Биз биламиз Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Футзалчиларимиз бор эътиборларини ўйинга қаратишади.

- Ўзбекистон ва Ироқ Осиё чемпионатида фақат бир марта, 2007 йилда тўқнаш келганди. Ўша жамоадан ҳозир кимлар қолган?
Хаитхам Аббос:
- 2007 йилдан кейин Ироқда футзал жуда ривожланди. Буни клубларимиз Осиё чемпионати ярим финалига чиққанида кўришимиз мумкин. Ундан ташқари Ўзбекистонда ҳам футзал ривожланган деб ўйлайман. Эртага қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда.

- Плей-офф босқичи бошланди. Ўйиндан кейинги пенальтиларга тайёрмисизлар? Рақиб посбонларини ўрганиб чиқдингларми?
Хаитхам Аббос:
- Албатта биз пенальтилар тепишни машқ қилдик. Футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шу боис бунга ҳам тайёрландик. Дарвозабонимиз ҳам бу борада машғулот ўтказди. Бу ҳар бир мусобақада бўладиган ҳолат, барчаси тайёрмиз.

Хосе Мария Мендез: - Кимлар пенальтиларни тепишини ва дарвозабон қандай ҳаракат қилиши ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш жуда қийин. Аммо буни топа олсак мусобақада бизга катта ёрдам беради.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика