Latest news

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  4 15:19ЎзЭл Классикосига превью  10 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Футзал: Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳс олиб боради News

Футзал: Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳс олиб боради

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъанинг энг кучли терма жамоаси – Эронга 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
8 май, пайшанба куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида жойлашган «Пҳу То» стадионида бўлиб ўтган баҳс тақдири амалда биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиб улгурди. Алиризо Вафоий учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, Ҳусайн Тойибий, Асқар Ҳасанзода, Аҳмад Исмоилпур ва Воҳид Шофеий томонидан киритилган голлардан сўнг Эрон терма жамоаси танаффусга 5:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетди.

Ўзбекистонлик футзалчилар иккинчи бўлимда ҳам кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсата олишмади. Якуний ҳисоб - 10:0 ва Эрон терма жамоаси мусобақанинг финалига йўл олди, Ўзбекистон эса учинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Вьетнамдаги мусобақани якунлаб берадиган финал ва 3-ўрин баҳслар 10 май, шанба куни ўтказилади. Тошкент вақти билан 14:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-ўрин учун Кувайт терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлса, 17:00да бошланадиган ўйинда ярим финалда Кувайтни 6:1 ҳисобида этган Япония Эронга рақиб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади (2:2), Япония (2:1) ва Жанубий Корея (3:0) терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Ливан терма жамоасига қарши кечган чорак финал ўйинида эса ўзбекистонлик футболчилар 6:2 ҳисобида зафар қучишган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика