Latest news

23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  11 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  3 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  13 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  11 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   12 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  8 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   8 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди News

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Непал билан куч синашади. Бугун, 14 октябрь куни “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва футзалчи Даврон Абдураҳмонов қатнашди.  

“Осиё чемпионатига саралаш босқичи формати олдингиларидан фарқ қилади. Авваллари Осиё чемпионатида 1–4 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўл оларди. Ҳозир эса барча жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун курашади ва бу ўзига яраша рақобатни кучайтиради. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги яхши ўтди ва биз бўлажак ўйинларига тайёрмиз.

Мамлакатимизда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда ва шунинг эвазига ушбу спорт тури ривожланмоқда. Осиё қитъасидаги барча жамоаларда ўзига яраша тактика мавжуд бўлиб, улар орасида кучсизлари йўқ”, – деди Баҳодир Аҳмедов. 



Шундан сўнг, Непал, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ракеш Шреста (Непал): Саралаш босқичига тайёр бўлиб келдик. Бу ердаги жамоалар катта тажрибага эга, аммо биз Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Эронга келганмиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни берамиз.

Амиржон Муканов (Қирғизистон): Бизнинг жамоа янгидан шаклланмоқда, яъни, авлодлар алмашинуви амалга ошмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футзалчиларнинг ёши ўтгани сайин, уларнинг ўрнини ёшлар эгалламоқда. Шу сабабдан Осиёда ўз ўрнимизни бироз йўқотдим. Аммо сабрли бўлишимиз ва ёшлар кучини синовдан ўтказишимиз зарур. Муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, яқин 3 йил учун режа тузиб қўйганмиз. Барчаси ўз изига тушади деган умиддаман.

Ёқуб Овезов (Туркманистон): Эронга биринчи келишимиз эмас. Бу ерда терма жамоа билан ўқув-машғулоларида қатнашганмиз. Жамоамиз асосан 23–25 ёшли футзалчилардан иборат. Умид қиламанки, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ОЧ финал босқичига йўл оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралаш босқичидаги иштирокини эргата, 15 октябрь куни Непал термасига қарши бошлайди. Мусобақа тақвими ва жадвалини мазкур ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика