Футзал. Олий лига, 3-ўрин учун. "Дўстлик-AIN" биринчи ўйинда ғалаба қозонди
11 may 2016 17:55
News
Футзал. Олий лига, 3-ўрин учун. "Дўстлик-AIN" биринчи ўйинда ғалаба қозонди
Бугун учинчи ўрин учун дастлабки баҳс бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари ўзаро беллашишди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. 5 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимларда эса қаршиликлар иккита тўп киритиб, биринчи ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди. Жамоалар эртага 16:00 да иккинчи ўйинни ўтказишади.
Олий лига, 3-ўрин учун
11.05.2016
"Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор" 4:2
Голлар: Ф.Фахриддинов 16, 49, А.Ибрагимов 29, 47 - Ясинов 37, Ф.Самегов 40
"Дўстлик-AIN" (биринчи бешлик): Акмал Хазратқулов, Шаҳбоз Аҳмедов, Шерзод Мустафоев, Феруз Фахриддинов, Ойбек Полвонов.
Захира: Жавоҳир Очилов, Улуғбек Боймаматов, Фарҳод Жумаев, Алишер Ибрагимов, Тоҳир Абдураззоқов, Аброр Амирқулов, Абубакир Усмон.
"Бунёдкор" (биринчи бешлик): Аббосбек Ўлмасбеков, Фахриддин Самегов, Машраб Одилов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов.
Захира: Олег Тукмаков, Даврон Валижонов, Зуҳриддин Зиёмуҳаммедов, Зариф Бегулов, Абдушукур Ясинов, Улуғбек Абдуллаев, Алишер Ибрагимов.
Огоҳлантириш: О.Полвонов 49 - А.Ўлмасбеков 29


Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments