Latest news

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  4 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Футзал. ЎФА эълон қилган танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтди News

Футзал. ЎФА эълон қилган танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтди

Tags :  Футзал
Хабарингиз бор, бу йил илк бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа 16-26 май кунлари Таиланд мамлакатида ўтказилади.

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилган эди. 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи ўтказди. Танловда 1997, 1998 ва 1999 йилларда туғилган ёшлар қатнашишди.

Танловда 202 нафар йигитлар иштирок этишди. Уларнинг тўртдан бири ўша куннинг ўзида алоҳида ажратиб олинди. Якунда улардан 16 нафари иккинчи босқич учун саралаб олинди. 15 март куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу 16 иштирокчи билан машғулот олиб борилди. Жаноб Мендез иккинчи босқичда ёшлар терма жамоаси йиғинига жалб қилинадиган ўйинчиларни саралаб олади.

Бугунги кунда футзали ривожланган мамлакатлар бу методикадан доимий тарзда фойдаланиб келмоқда.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика