Latest news

20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  25 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  3 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  15 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган? News

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?

Таиланд мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари қизғин тус олди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши, ёрқин ўйинлари қилишимиз керак бўлган доимги иш. Шундай экан ажабланарли томони йўқ. Лекин мусобақада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган натижалар бўлиб кетди. Шарқий Осиё вакиллари футзалдами, футболдами доим ўз ўрнига эга бўлиб келган. Ҳар бир мусобақада совриндорлар қаторида бўлган. Айниқса Япония. "Самурайлар"ни синдириш бу галги турнирда Марказий Осиё вакиллари чекига тушди. Дастлаб Қирғиз Республикаси уларни таслим қилган бўлса, Тожикистон дуранг ўйнаб ўзини кейинги босқичга олиб чиқди. 

Япония тарихида биринчи маротаба 

Футзал бўйича Осиё Кубоги баҳслари 1999 йилдан бери ўтказиб келинади. Шу пайтгача ташкиллаштирилган 16 мусобақанинг 12 тасида совриндорга айланган. 3 та турнирда плей-оффда қоқилган бўлса, 1 тасида 1/8 финалдан ортга қайтган. Яъни, "кун чиқар юрт" ўғлонлари барча мусобақада гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган. Демак Япония ўз тарихида илк бор ортга жуда эрта қайтадиган бўлди. Яна бир қизиқ факт шуки, 2016 йил Тошкент мезбонлик қилган Осиё Кубогида ҳам шунга ўхшаш вазият юз бергани ёдимга тушди. Чорак финалда Вьетнам билан тўқнаш келган "самурайлар" пенальтилар сериясида имкониятни бой беради. Ютган жамоа мундиал саралаши йўлида иштирокини давом эттирарди. Шунга қарамай Японияда имконият сақланиб қолинганди. Бунинг учун улар плей-офф босқичида Қирғиз Республикасини таслим қилишлари керак эди. Ўшанда Александр Полковский устозлик қилган қирғизистонликлар рақибини 6:2 ҳисобида таслим қилади. Улар 8 йилдан сўнг яна учрашишди. Бу сафар ҳам қурбон Япония. Аммо якуний ҳал қилувчи баҳсда қўшниларимиз Австралия тўсиғидан ўта олишмаган эди.

Мундиал 8 йилдан сўнг "самурайлар"сиз ўтади 

Япония ўз тарихида биринчи маротаба 1989 йил Нидерландияда ўтган мундиалда қатнашган. Шундан сўнг кейинги 3 та Жаҳон чемпионатига йўлланма олмаган. 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган мусобақаларда Япония ўз омадини синаб кўрган. 2016 йил Тошкентда ўтган турнирда омадсизликка дуч келган бўлса, 2021 йил Литва заллари уларни қарши олган. Умумий ҳисобда Япония ўзининг 5 мундиалига чипта қўлга кирита олгани йўқ. Чипта соҳиби энди бошқа мамлакат. Буни эса бир неча кунларрдан сўнг билиб оламиз. 

Япония чиқиб кетди. Лекин фаворитлар ўзгармаган 

Осиё кубоги Япониясиз давом этсада ғолиблик учун фаворит ўзгаргани йўқ. Ўзбекистон ва Эроннинг имкониятлари ҳақида ортиқча нутқ сўзлашга ҳожат йўқ. Эроннинг Осиёдаги гегемонлигига ўтган мусобақадагига айнан Япония нуқта қўя олганди. Мен терма жамоамизга ишонаман ва форсларни ютишига шубҳа қилмайман. Бош совринни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга олиб келишларини истайман. 

Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика