Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Футзал. "Локомотив" сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди News

Футзал. "Локомотив" сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хитойнинг Ченгду шаҳрида давом этаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида "Локомотив" Австралиянинг "Вик Виперс" клубига қарши ўйнади.
"Локомотив" - "Вик Виперс" 7:3
"UEST Arena", Ченгду
Голлар: Ф. Абдумавлонов 3, 34, А. Юнусов 8, В. Борисов 24, 35, Ф. Азизов 27, О. Холмуҳамедов 38 - Мигел 1, 19, 39

"Локомотив": 1.Олег Тукмаков, 8.Виталий Борисов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Фарход Абдумавлонов.
Захирадан тушганлар: 12.Клим Тюгаев, 3.Суннат Куралов, 5.Олег Холмуҳамедов, 6.Фарход Мирахмедов, 7.Фурқат Азизов, 9.Андрей Шлёма, 10.Махсуд Файзуллаев, 13.Фахриддин Самедов, 4.Шуҳрат Тожибоев.

"Вик Виперс": Киран, Адам, Мигел, Фернандо Лима Де Мораес, Жонатан Барриентос.
Заҳирадан тушганлар: Кристос, Раян Тимминс, Конрад Мачой, Куи Му, Гавин Сшипп, Жейсон Барриентос, Ангело Фуска, Метю Враговски.


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди, "Локомотив" мусобақани ғалаба билан тугатди.

39. Гол, Мигел Барригос, 7:3.

38. Гооооооооллллллл, Холмуҳамедов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда, 7:2.

37. Майдон марказида Азизовни йиқитишди.

35. Гоооооооооллллл, Борисов тўпни Шлёмадан қабул қилиб олиб ҳисобни янада йириклаштириб қўйди.

34. Гооооооооолллл, Абдумавлонов бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз нишонга олди, 5:2.

33. Самедов яқин масофадан гол ура олмади.

30. Юнусовнинг яқиндан берган зарбасини Киран қайтарди.

28. Аҳад Юсупов ўйновчи дарвозабонни паркетга ташлади.

27. Гооооооооооллллл, Фурқат Азизов, 4:2. Борисов Фурқатни зарба йўллаш учун жуда қулай нуқтага чиқарди, Азизов эса бир уринишда тўпни дарвозага чойлаб қўйди.

26. Куралов Самедовнинг пасидан кейин тўпга ета олмади, бироз юқоридан кетди.

25. Аввалига Лима, кейин Адамнинг зарбаларини Тукмаков қайтариб юборди.

24. Гоооооооллллл, Виталий Борисов, 3:2.

23. Шлёманинг бу галги уриниши аниқ бўлди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.

22. Шлёма тезкор қарши ҳужумни йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимни австралияликлар бошлаб беришди.

Танаффус.

19. Ўйинчимиз марказда тўпни олдириб қўйди, кенгурулар юрти вакиллари эса бундан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришди, 2:2

18. Юнусов - Свиридов - Тожибоев комбинациясини ҳимоячи ўқиди.

17. Тожибоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Ҳозирча кичик устунлик вакилларимиз томонида.

15. Рақиб ўйинчиси бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади.

14. Суннат Кураловнинг яқин масофадан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика