Latest news

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  31 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  53 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тарихи News

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тарихи

Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади.

Клублар ўртасидаги халқаро турнирга аслида 2009 йилда тамал тоши қўйилган. Эронда тажриба сифатида ўтказилган илк мусобақа барча иштирокчиларга маъқул келган. Финалда Эрон ва Ўзбекистон жамоалари тўқнаш келишган ва ғолиблик мақоми мезбонларда қолган. Юртимиз шарафини Тошкентнинг “Ардус” жамоаси ҳимоя этган ўшанда...

Норасмий мақомга эга бўлганлиги боис 2009 йилга батафсил тўхталмадик. Турнир расман 2010 йилдан старт олган. Қуйида йилма-йил турнир тафсилотлари билан танишинг.

2010

Эронда ўтказилган илк расмий турнирда 10 жамоа иштирок этиши кўзда тутилган. Ироқ жамоаси маълум сабабларга кўра мусобақада қатнаша олмаган. 9 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришган. Ўзбекистон шарафини “Строитель” (Зарафшон) ҳимоя этган. Гуруҳда уч ўйин ўтказган навоийликлар барчасида мағлубиятга учрашган - “Нагоя Океанс” (Япония)га 2:5, “Фулад Маҳан” (Эрон)га 1:12 ва “АУБ Алтин-Таш” (Қирғизистон)га 4:5. Расман ўтказилган илк турнирда Эроннинг “Фулад Маҳан” жамоаси ғолиб бўлган. Улар финалда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини 5:2 ҳисобида доғда қолдиришган.

2011

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган турнирда 8 жамоа қатнашган. Саккизинчи жамоа плей-офф баҳсида аниқлаб олинган. Унда Индонезия ва Ироқ клуби ўзаро баҳс юритган. Бу гал юртимиз шарафини Тошкентнинг “Ардус” жамоаси ҳимоя этди. Ҳамюртларимиз бу гал гуруҳда уч ўйинда бир очко ишлашди. Эроннинг “Шаҳид Мансури” жамоаси билан 2:4, Таиланднинг “ГҲ Банк РБАК”и билан 4:4 ва Ливаннинг “Ал-Садака”си билан 3:4 ҳисоблари қайд этилган. Мазкур турнирда “Ардус” футзалчилари 9 гол уришга муваффақ бўлишган бўлса, шу голлардан 7таси айни дамда жамоамиз билан Бангкокда бўлиб турган футзалчилар томонидан амалга оширилган. Константин Свиридов ва Жамолиддин Шарипов 3тадан ҳамда Жавлон Аноров бир гол урган. Иккинчи марта ўтказилган турнир ғолиблиги Япония клубига насиб этди. “Нагоя Океанс” финалда “Шаҳид Мансури”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

2012

Бу гал қитъа чемпионлари Қувайтда жам бўлишди. 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришди. Юртимиз шарафини яна “Ардус” ҳимоя этди. Пойтахт жамоаси бу турнирда финалга қадар етиб борди. Ҳамюртларимиз ўз гуруҳларида Япониянинг “Нагоя Океанс” жамоасини 4:3, Таиланднинг “ГҲ Банк РБАК”ини 9:2 ҳисобларида мағлуб этди. Кутилмаганда Ливаннинг “Алл спортс”ига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлишларига қарамай гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Ярим финалда Қатарнинг “Ал-Раййан” жамоаси 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Финалда Эроннинг “Гити Пасанд” жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди. Бу турнирда Андрей Шлема ва Жамолиддин Шарипов 2тадан гол урган бўлса, Шуҳрат Тожибоев ва Рустам Умаров 1тадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

2013

Япониянинг Нагоя шаҳрида ташкил этилган турнирда ҳам 8 жамоа иштирок этган. Икки гуруҳда ташкил этилган учрашувларда юртимиздан “Ардус” қатнашган. Жамоа бу гал бир йил аввалги натижани кўрсата олмади. Жамоа гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни банд этди ва мусобақани эрта тугатди. Пойтахт жамоаси  ўз гуруҳида Таиланднинг “Чонбури” жамоаси билан 2:2, Қатарнинг “Ал-Садд”и билан 3:5 ва Эроннинг “Гити Пасанд”и билан 1:2 натижалари қайд этди. Турнир финалида ҳаюртларимиз билан бир гуруҳда бўлган Эрон ва Таиланд жамоалари рўбарў келиб пенальтилар сериясида “Чонбури” кубокни қўлга киритган.

2014

Навбатдаги турнир Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтди. Бу турнирда ҳам 8 жамоа икки гуруҳда ўйинларни бошлади. Ўзбекистон шарафини Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ҳимоя этадиган бўлди. Темирйўлчилар 3 очко тўплаб гуруҳда учинчи ўринни эгаллашди. Улар Япониянинг “Нагоя Океанс” жамоасига 1:3 ва мезбонлар “Шенжен Нанлинг” клубига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлишди. Австралиянинг “Вик Виперс” жамоаси 7:2 ҳисобида тор-мор этилди. Бу гал турнир ғолиби Япониянинг “Нагоя Океанс” клуби бўлди. Улар қўшимча таймда урилган гол эвазига Таиланднинг “Чонбури”сини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2015

Олтинчи марта ўтказилган турнир Эроннинг Исфаҳон шаҳрида ташкил этилди. Бу турнирда жамоалар сони 12тага етди. 3тадан жамоа 4 гуруҳга тақсимланди. Мамлакатимиз шарафини яна “Локомотив” ҳимоя қилди. Темирйўлчилар бу гал мусобақада очко тўплай олишмади. Гуруҳда битта ғалаба ҳам плей-оффга олиб чиқарди. “Локомотив” дастлаб Япониянинг “Нагоя Океанс” клубига 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи ўйинда Қирғизистоннинг “МФК Эмгек” жамоаси 8:3 натижа билан ғолиб бўлди. Турнир якунида Эроннинг “Тасисат Дарёи” жамоаси ғолиб бўлди. Мезбон жамоа финалда Қувайтнинг “Ал-Қадисия” клубини 5:4 ҳисобида доғда қолдирди.

Умумий натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Эрон жамоалари 3 марта, японияликлар 2 марта ва Таиланд жамоаси бир марта турнир ғолиби бўлган. 2016 йил ташкил этилаётган турнирда турнир ғолиби бўлган уч жамоа иштирок этмоқда. Булар “Чонбури”, “Нагоя Океанс” ва “Тасисат Дарёи”. Статистикага мурожаат этадиган бўлсак, Япония клуби 2010 йилдан буён мунтазам иштирок этиб келмоқда. “Чонбури” сўнгги 3та турнирда қатнашган. Эронликлар “Олмалиқ” сингари янги ташкил этилган жамоа ҳисобланади. Умид қиламизки, бу йил мубосабақада янги чемпион аниқланади ва у бизнинг жамоа “Олмалиқ” бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика