Latest news

20:08Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  32 20:07"Ювентус" — "Салернитана". Влахович ва Кин асосий таркибда  0 19:39"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар билан танишинг  4 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:1 (Матнли трансляция)  19 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  4 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  10 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  10 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз" News

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида Қозоғистон билан куч синашди.

Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик. 



"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.

Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев. 


Rating: +4   

Comments

   
11 apr 17:14:17
Navbahor_1990
Xar bir uyinni final dep bilinglar
   
10 apr 20:05:48
Тож
Асосийси ишонч ва чемпионлик!
   
10 apr 18:44:33
A1981
Чемпионлик
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика