Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  11 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Футзал. Ихтиёр Ропиев: “Гуруҳимиз чакки эмас” News

Футзал. Ихтиёр Ропиев: “Гуруҳимиз чакки эмас”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мундиал олдидан терма жамоамиз аъзоси Ихтиёр Ропиев билан суҳбатлашдик.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлигимизни яхши олиб бордик, - дея сўз бошлади Ропиев. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ёрдамида машғулотларимиз кунига 2 маҳалдан олиб борилмоқда. Умуман олганда, ЎФАга ҳам миннатдорчилик билирамиз. Улар томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ўртоқлик учрашувларида ҳам Испания, Аргентина, Португалия сингари кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Бу орқали ўйин амалиётимизни янада ошириб олдик.

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси “Б” гуруҳида Гватемала, Россия ва Мирсга қарши ўтказади. Гуруҳдаги имкониятларимиз борасида нима дея оласиз?

- Гуруҳимиз чакки эмас. Бу ерда ким камроқ хато қилса, ўша томон ютади деб ўйлайман. Гватемала билан биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ишонаманки, бу ўйинда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа оламиз. Россия эса жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси ҳисобланади. Уларга қарши муносиб ўйин намойиш қилмоқчимиз. Миср билан Таиландда бўлган мусобақада ўзаро ўйнаганмиз ва уларни мағлубиятга учрата олган эдик. Нима бўлса ҳам, ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва гуруҳда ижобий натижа учун майдонга чиқамиз.

- Бу галги мундиалда ким ғолиблик учун асосий фаворит?

- Менинг фикримча, Бразилия, Аргентина, Испания ва Португалия терма жамоалари ғолиблик учун асосий даъвогарлар ҳисобланади.

- Мазкур ЖЧни кўплаб скаутлар кузатишади. Турнирдан сўнг сизга хориж клубларидан таклиф тушса, буни қабул қилармидингиз?

- Бу ҳар бир футзалчининг орзуси ҳисобланади. Агар таклиф бўлса, оилам ва мураббийларим билан маслаҳатлашиб, буни ўйлаб кўрамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика