Latest news

21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  0 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 21:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  38 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  4 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради" News

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради"

Тажрибали футзал мураббийи ва терма жамоага бир нечта ўйинчиларни етказиб берган Дилшод Хайдарқулов Парагвайга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоаси эртага, 17 сентябрь куни Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувини ўтказади. 


- Аввало Жаҳон чемпионати бошлангани билан барчани табриклайман. Мундиалга юртимиз мезбонлик қилаётгани қувонарли ҳолат. Бу ўзбек футзали, мураббийлар учун фойдали деб ўйлайман. 

- Биринчи турда Нидерландия билан куч синашдик. Дастлабки бўлимда жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди. Бу табиий ҳолат. Айтишим мумкинки, таркибимиз анча ёшарган. Аброр Ахметзянов, Фазлиддин Ботиров, Самариддин Беркинов учун дебют Жаҳон чемпионати. Шунга қарамай улар ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Жароҳатлар ўз таъсирини ўтказяпти. Суннат Жўраев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Равшан Элибоевлар бўлганида Нидерландияни аниқ ютар эдик. 3-3 яхши ҳисоб, лекин икки очко йўқотдик. Ўйин охирида Ҳусниддин Нишонов катта саҳнага чиқди. Ушбу турнирда Ҳусниддиндан кўп нарса кутяпман. У топ даражадаги футзалчи. Жаҳон чемпионатида ўз номини қолдириши керак. Қолганлар ҳам ёрқин ўйин кўрсатишига ишонаман. 

- Парагвайга қарши ўйин кўп нарсани аниқлаб беради. Энг асосий ўйинда ғалаба қозониш муҳим. Бу рақибдан устун келсак гуруҳда пешқадам бўлишимиз имкони пайдо бўлади. Умид қиламанки, энг яхши натижамизга эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика