Latest news

19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  18 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  18 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  3

Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов: "Ўзбекистон кубоги янги форматининг ижобий томонлари бор" News

Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов: "Ўзбекистон кубоги янги форматининг ижобий томонлари бор"

Бир неча кундан сўнг футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олади.

Янгича форматда ўтадиган кубок турнири мутахассисларда турлича фикрларни келтириб чиқармоқда. "Динамо" футзал жамоасининг бош мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кубок учрашувларининг ташкил қилиниши ажойиб бўлди дея оламан. Биринчи ўринда ўйинлар сони кўпайди. Жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда бир-бири билан ўзаро 2 маротабадан ўйнашади. Бу "Динамо"га ўхшаган жамоалар учун айни муддао. Бундай формат кўплаб футзалчиларни текшириб олиш ва тажриба оширишга ёрдам беради. 

Ўйлантирадиган томони шуки, Олий лига сентябрь ойида бошланади. Ёш жамоалар гуруҳдан чиқа олмаса 4 ойга яқин дам олар экан. Умуман футзал федерациянинг қарорларини тўғри деб биламан. Футзал федерациянинг алоҳида ташкил қилинишини яхши бўлди, чунки бир пайтлар Жаҳонгир Мираброрович даврида футзал федерация алоҳида бўлиб яхши ривожланган эди. Бу футзални олдинга интилишида катта рол ўйнайди. 

Янги жамоалар кўпайгани яхши. Шахсан мен "Нефтчи", "Гулистон" жамоалари қайтганидан хурсандман. ЎзСҚБ профессионал фаолиятини бошлагани билан табриклайман.Чемпионатимизда кучли жамоалар кўпайса, бу терма жамоамизга фойда бўлади. Кубок ўйинларида барчага омад тилайман",- дейди Дилшод Ҳайдарқулов.

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика