Latest news

15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлган. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  25 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13

Футзал. “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани News

Футзал. “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Tags :  Футзал
10 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионати олдидан “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи): “Гуруҳимиз кучли, лекин биз ҳам бўш келмаймиз. Барча учрашувларда охиригача бор кучимиз билан ўйнаймиз. Таркибимизда ёшлар жуда кўп, уларга ишонамиз. Барча мураббийларга омад тилайман”.  

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи):
“Мусобақага имкон қадар яхши тайёргарлик кўрдик, баъзи муаммоларни айтмаганда қитъа чемпионатига яхши кайфиятда етиб келдик. Осиё чемпионатида кучли бешталикка кириш учун салоҳиятимиз етади”.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи):
“Юз фоиз тайёрландик. Ўйлаган барча режаларимизни амалга оширдик. Вьетнам мамлакатида спорт ва футзалнинг ўсганини исботламоқчимиз. Ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз”.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): “
Гуруҳда кучли жамоалар бор. Ўз мақсадимизга босқичма босқич эришмоқчимиз. Мусобақада кўплаб ёш футзалчилар билан иштирок этамиз. Осиё чемпионатида ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



- Рақибларни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
“Таиланд ва Вьетнамнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Хитой Тайпеи анча ўзгарган. Барча жамоаларга қарши бир хилда тайёргарлик кўрдик”.

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи): Профессионаллик дегани доим рақибни ўрганиб чиқиш деганидир. Сабаби бу ерда ўтирган ҳар бир мураббий рақибни ўрганмадим демайди. Барча ҳамкасбларимга омад тилайман.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи): Барча рақибларимизни биламиз. Улар турли усулларда турли тактикаларда ўйнашади. Таиланд гуруҳимиз фаворит. Улар нафақат гуруҳда балки мусобақада фаворит. Хитой Тайпеи ва Тожикистон терма жамоалари ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо биз уларга қарши чора тадбирлар ишлаб қўйганмиз. Ўйинларда уларни ишлатишга ҳаракат қиламиз.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): Вьетнам терма жамоаси охирги йилларда жуда кучайди. Бруно Гарсия жуда тажрибали мураббий, у яхши иш олиб борди. Биринчи ўйин доим қийин бўлади. Менимча бу ўйин мусобақани безаб беради деб ўйлайман.

- Мусобақада қайси жамоалар ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
- Ўтган чемпионат совриндорлари фаворит ҳисобланади. Чемпион Япония, Эрон, Таиланд ва абатта мусобақа мезбони Ўзбекистон терма жамоаси.

- Тожикистон терма жамоаси мусобақага қандай тайёргарлик кўрди? Гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
- Тўғри таркибга бир қатор футзалчиларни жалб қила олмадик. Аммо таркибимизда ёш ва чаққон футболчилар бор. Гуруҳда чиқишга уриниб кўрамиз.

- Таиланднинг тайёргарлиги нима учун кучли бўлмади деб айтдингиз?
Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи):
- Декабрь январь февраль ойларида таълим олиш ойлари ҳисобланади. Бу давр ичида барча ёшлар таълим олишлари керак бўлади. Шу боис Ўзбекистонга эрта кела олмадик, олдинда Таиландда сайловлар жараёни кутиб турибди. Аммо бу шароитда энг яхши тайёргарлик кўрдик деб айта оламан.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика