Latest news

13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  0 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  4 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  31 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10

Футзал. Янги мавсум учун трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати маълум қилинди News

Футзал. Янги мавсум учун трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати маълум қилинди

Tags :  Футзал
Мамлакатимизда футзал бўйича трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати эълон қилинди.

Футзалнинг 2022/23 йилги мавсуми учун спортчиларни рўйхатдан ўтказиш 1 июлдан бошланади ҳамда 31 августга қадар давом этади. Қишки давр эса 26 декабрь ҳамда 7 январь оралиғини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футзал бўйича мамлакат чемпионати, кубоги, биринчилиги ҳамда U-18 чемпионати мусобақаларини расман якунлади. 

Режага кўра, янги мавсум шу йилнинг сентябр ойидан эътиборан старт олади ва у 2023 йилнинг июнь ойига қадар давом этади. Чемпионлик учун Олий лигада 12 та жамоа кураш олиб боради. Сентябрга қадар Биринчи лига иштирокчилари рўйхати тўлиқ шакллантирилади ва бу борада алоҳида хабар берилади. 

Бир неча кун муқаддам ЎзПФЛ миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан учрашув ўтказди ҳамда унинг режалари билан қизиқди. Хабарингиз бор, сентябрь-октябрь ойларида бош жамоа Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этади. Мана шу мусобақага қадар футзал чемпионатининг 1 та тур учрашувларини ўтказиб олиш режага киритилган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ 2022/23-йилги мавсум учун футзалчиларни 1 июль санасидан бошлаб рўйхатдан ўтказади. Рўйхатга олиш даври 31 август куни якунига етади. Қишки ойна эса 26 декабрь куни очилади ва у 2023 йилнинг 7 январида ёпилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика