Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди ФОТО News

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди ФОТО

23 январь, шанба куни пойтахтимиздаги мини футболга ихтисослашган “Футбол 20” спорт мажмуаси майдонида Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа ўтказилди.

Юртимизда спортга, ҳусусан футболга берилаётган эътибор йилдан йилга кучайиб бормоқда. Футболнинг оммавийлигини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, мусобақалар ўтказилмоқда. 10 февраль куни Тошкентда бошланадиган футзал бўйича Осиё чемпионати арафасида турли соҳа вакилларидан иборат бўлган 6та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришди. Икки гуруҳда 3тадан жамоа финалга чиқиш учун курашишди.

"A" гуруҳида актёр ва ижодкорлардан иборат бўлган "Санъаткор" жамоаси, Олий суд ходимларидан ташкил топган жамоа ва "Бунёдкор" клуби ходимлари жамоаси. "B" гуруҳида Олий лига ҳакамлари жамоаси, "Осиё" ва спорт журналистларидан иборат "Журналистлар" жамоаси қатнашишди. 


"Санъаткор" жамоасида актёр Алишер Узоқов, шоир Ботир Эргашев ва бошловчи Даврон Кабулов тўп тепишди. Олий лига ҳакамлари жамоасида Сайфиддин Эрматов, Равшан Эрматов, Абдулҳамидулло Расулов, Шерзод Қосимов, Аҳмад Эргашев каби ҳакамлар ўйнашди. "Бунёдкор" ходимлари сафида собиқ футболчилар Абдумажид Тоиров ва Александр Хвостунов ҳаракат қилишди.


Учинчи ўрин учун баҳсда Олий лига ҳакамлари "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнаш келди. Унда ҳакамлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса Олий суд ходимлари ва "Осиё" жамоаси ўйнади. Қизиқарли кечган ўйинда суд ходимлари жамоаси 3:2 ҳисобида ғолиб чиқишди.


"A" гуруҳи

"Санъаткор" - "Бунёдкор" 0:6

"Олий суд" - "Санъаткор" 2:1

"Бунёдкор" - "Олий суд" 0:3



"B" гуруҳи

"Ҳакамлар" - "Осиё" 0:3

"Журналистлар" - "Ҳакамлар" 2:6

"Осиё" - "Журналистлар" 9:7


3-ўрин учун баҳс

"Бунёдкор" - "Ҳакамлар" 1:3

ФИНАЛ

"Олий суд" - "Осиё" 3:2


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика