Latest news

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  4 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Футзал бўйича Осиё чемпионати рамзий терма жамоаси News

Футзал бўйича Осиё чемпионати рамзий терма жамоаси

Tags :  Футзал
Куни кеча Тошкентда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатига якун ясалди.

Унда Эрон олтин, Ўзбекистон кумуш, Таиланд эса бронза медалларини қўлга киритди.

Қуйида ана шу Осиё чемпионатининг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ОЧ-2016 рамзий терма жамоаси: Рустам Умаров (Ўзбекистон), Асқар Ҳассанзода (Эрон), Ҳуссайн Тайеби (Эрон), Субхавут Туенкланг (Таиланд), Григори Жиовенали (Австралия)

Заҳира: Тран Ван Ҳуй (Вьетнам), Муҳаммад Кешаварз (Эрон), Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон), Нгуен Бао Куан (Вьетнам), Мориока Каору (Япония), Муҳаммад Тоҳири (Эрон)

Рустам Умаров Ўзбекистон терма жамоасидаги энг яхши футзалчи бўлди. У барча ўйинларда жамоамиз дарвозасини қатор голлардан сақлаб қолди. Финалгача етиб келишимизда Рустамнинг ҳиссаси улкан бўлди, рамзийнинг дарвозасини ҳеч иккиланишсиз Рустам Умаровга ишониб топширдик.

Асқар Ҳассанзода мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, шунинг ўзиёқ уни қандай ўйин кўрсатганидан дарак бериб турибди.

Форсларда афсонавий Вохид Шамсаидан кейин унинг ўрнини босиши мумкин бўлган тўпурар бу - Ҳуссайн Тайеби. Қитъа биринчилиги давомида унинг техник имкониятлари жуда юқори эканлигига гувоҳ бўлдик.

Голга чанқоқ бўлган Субхавут Туенкланг 14 гол билан тўпурар бўлди. У Таиланд терма жамоасининг ҳақиқий етакчиси эканлигини яна бир бор исботлади.


Австралия таркибида энг ажралиб турган футзалчи бу жамоа сардори бўлди. Жиовенали кучли зарбалари билан ёдда қолди.

Бундан ташқари, рамзий терма жамоанинг заҳира таркибини ҳам тузишга қарор қилдик. Заҳирадагилар ҳам Осиё чемпионати давомида жуда яхши таассурот қолдиришди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика