Latest news

21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  11 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   9 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  11

Футзал. Баҳодир Аҳмедов: "Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" News

Футзал. Баҳодир Аҳмедов: "Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 1 туридан ўрин олган Қирғизистон ва Ўзбекистон учрашувидан сўнг ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбот анжумани бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни ўтказилган баҳс 2:2 ҳисобида якун топди.

Рустам Исаев (Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи):

- Шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Учрашув биз учун осон кечмади, аммо йигитлар ўз иродаларини кўрсатиб, мағлубиятдан қутилиб қолишга эришишди. Албатта, 0:2 ҳисобидан кейин дуранг натижани қўлга киритиш жуда ёқимли. Ўзбекистон жуда кучли жамоа ҳисобланади ва бундай рақибга қарши ўйнаш доимо қийин бўлади. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда биз яхши натижа кўрсатиб, гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл оламиз.

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):


- Ғалабани қўлдан чиқарганимиз жуда ачинарли. Рақиб ўйини менда яхши таасурот қолдирди. Очко йўқотганимизга қарамай, кейинги ўйинларга жиддий қараймиз ва гуруҳдан чиқиш учун курашамиз. 2-турда биз Японияга қарши ўйнаймиз. Бу жамоанинг кучига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо биринчи ўйинимиздаги хатоларимизни кўриб чиқиб, Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика