Latest news

01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  2 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  34 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  78 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  20 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани News

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Tags :  Футзал
Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган турнир-олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Эрон бош мураббийи Муҳаммад Назем, Иордания устози Салаҳ Абу Жафер, Ироқ устози Ҳаитҳам Аббас ва Хитой бош мураббийи Шан Зхипинг қатнашишди.

Муҳаммад Назем: “Ассалому алайкум. Ўзбекистонга мана шу мусобақани ўтказишда омад тиламоқчиман. Футзал Осиё қитъасида тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Эрон терма жамоаси мусобақада шоу уюштириб беришдан умидвормиз.
Биз Осиё чемпионатида босқичма босқич амалга оширишни истаймиз. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бизда мусобақада иштирок этиш бўйича яхши тажриба мавжуд. Эрон 10 марта чемпион бўлган. Ўзбекистонга 11-бор қитъа чемпиони бўлиш учун келдик.

Салаҳ Абу Жафер: “Аввало ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдираман. Иордания илк бор Осиё чемпионати финал босқичига чиқди. Дебютимизни Ўзбекистондаги мусобақада ўтказамиз. Бу ҳам Иордания терма жамоаси учун ҳам, Иордания футбол Федерацияси учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Биз Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Ўқув машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Мусобақада гуруҳ босқичидан чиқишга уриниб кўрамиз. Буни уддалаймиз деб ўйлайман.

Ҳаитҳам Аббас: “Энг аввало ОФК ва ЎФФга ташкилий ишларда ёрдам бергани учун, меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бу мусобақа яхши ҳолатда ўтишига хизмат қилиши шубҳасиз. Асосий мақсадимиз аввало гуруҳдан чиқиш. Бешта жамоа Жаҳон чемпионатига боришини биламиз. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз. Иордания, Хитой ва Эронни рақиб сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Гуруҳдошларимга миннатдорчилик билдираман ва барчага раҳмат айтаман”.

Шан Зхипинг: “Бу мусобақада иштирок этишимиздан хурсандман. Бизга барча шароитларни яратиб берган ОФК ва ЎФФга алоҳида ташаккурларимни билдириб қоламан. Хитой терма жамоаси Осиё чемпионатига 18 январдан бошлаб киришди ва 20 кунча Тошкентдаги қитъа чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрдик. Мусобақада иштирок этишдан бош мақсад энг аввало гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.



- Эртанги ўйинлардан олдин қандай фикрларингиз бор?

Хитой устози: - Учрашувда ғалаба қозонишдан умидвормиз.

Ироқ устози: - Эртага Хитойга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Тезкор футзалчиларга эга. Бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Иордания устози: - Иордания Осиёда ўз рейтингига эга бўлмаган жамоа ҳисобланади, Эрон эса Осиёда биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Футзалнинг гўзаллиги шундаки эртага энг кучсиз жамоалардан бири энг кучли жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишга уринади.

Эрон устози: - Ҳар бир мусобақада илк ўйин доим қийин кечади. Биз буни яхши тушунамиз. Иорданияга қарши учрашувга бор кучимизни йиғиб тушамиз. Ундан кейин навбатдаги баҳслар ҳақида ўйлаймиз.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика