Latest news

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  3 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  33 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш” News

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш”

25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси қатнашади. Шу муносабат билан “темирйўлчилар” бош мураббийи Аҳад Юсуповни суҳбатга чорладик.

- Жамоа Осиё Чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага Тошкентда тайёргарлик кўрдик, бизга йиғин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга рахмат айтаман. Пойтахтда ўтказилган йиғин давомида тўртта клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказдик, улардан бири “Ардус” бўлди. Умумий олиб қараганда тайёргарлигимиздан кўнглим тўлди.

Бу “Локомотив” учун биринчи катта мусобақа бўлгани учун бизга фақатгина халқаро тажриба ҳалал бериши мумкин. Чунки, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа. Ўйин бўйича эса ҳаммаси жойида ва биз Осиё Чемпионатига тайёрмиз.

- Таркибга легионер футзалчилар таклиф этилдими?
- Албатта, Озарбайжоннинг “Араз” (Нахичевань) клуби сардори Виталий Борисовни таклиф этдик. Ҳозир у жамоа сафига келиб қўшилган, Ўзбекистонга келиб ўйнаш ўзи учун ҳам қизиқ бўлгани учун таклифимизга ижобий жавоб қайтарди.

- Мусобақада ким асосий дарвозабон бўлади?
- Айни пайтда “Максам-Чирчиқ”дан Клим Тюгаевни сафимизга қўшиб олдик, у “Локомотив”да ижара асосида тўп тепади. Лекин, унинг оёғида кичик жароҳат бор. Агар, 25 августда ўтказиладиган биринчи турдаги ўйинимизга қадар тўлиқ тайёр бўлса айнан Клим асосий дарвозабон бўлади. Акс ҳолда Олег Тукмаков дарвозани қўриқлайди. Ҳар икки дарвозабонимизнинг ҳам савияси деярли бир хил, лекин Климда халқаро тажриба кўпроқ, шунинг учун ҳам унга асосий дарвозабон сифатида қараяпмиз.

- Таркиб борасида муаммолар йўқми?
- Ўйлайманки, бизда таркиб борасида муаммолар йўқ. Ўтган мавсум мамлакат чемпиони бўлган таркибдагиларнинг деярли барчаси Хитойга боради. Фақатгина, ёш ўйинчиларимиздан бири ҳисобланган Ислом Комолжонов мусобақага бормайди. Лекин, келажакда унда яна имконият бўлади деб ўйлайман.

- Тайёргарликни хорижда олиб бориш мумкинмиди?
- Биринчидан, Европа жамоалари ҳозир жисмоний тайёргарликни олиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳеч бир клуб ўртоқлик ўйини ўтказмайди. Назорат учрашуви ўтказиши мумкин бўлган Осиё жамоалари эса Ченгду шаҳрида бизга қарши ўйнашади. Хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда ўзимизга яхши бўлган бўларди, лекин ҳозирги ҳолатда ҳам ҳаммаси жойида деб ҳисоблайман.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Қитъа биринчилиги бўлгани учун ҳам Ўзбекистон номидан қайси жамоа иштирок этишидан қатъи назар ижобий натижани кўзлаб боради. Жамоамиз дебютант бўлгани учун ҳам фаворитлар орасида эмас, лекин олдимизга мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика