“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин News

“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин

Испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага фаолиятини “Арсенал“да давом эттиришга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «тўпчилар» 30 ёшли кипер билан ҳамкорлик бўйича келишиб олган. Лондон клуби дарвозабонни “Челси“дан 5 миллион фунтга сотиб олади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси“ 2018 йилда Кепани “Атлетик“дан 80 миллион еврога сотиб олган. Бу дарвозабонлар учун тўланган энг қиммат трансфер ҳисобланади. Аррисабалага ўтган мавсум “Борнмут“да ижара асосида ҳаракат қилганди.

Rating: +1   

Comments

   
10 jun 21:23:15
Bekzod
Оловрилар давлат кашшоклашиб колмайди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика