Latest news

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  2 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  36 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Футре Гризманн ҳақида: "Антуан "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса у граф ёки княз бўлиши мумкин" News

Футре Гризманн ҳақида: "Антуан "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса у граф ёки княз бўлиши мумкин"

"Атлетико" ва Португалия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Паулу Футре "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн атрофидаги оғир вазият ҳақида гапирди.

"Мен Гризманнинг ўтиш сабабини тушанаман ["Атлетико"дан "Барса"га]. У Чемпионлар Лигасини ютишга уринди. Мен уни кўпроқ титуллар учун кетган деб ўйлайман. Эҳтимол у "Барса"да бунинг эҳтимоли катта деб ўйлаган.

Аммо биз барчамиз биламизки "Барса"да энг асосийси - Месси, Месси, Месси... 50 Месси. Кейин Суарес, Пике ва Гризманн. У тўртинчи ёки бешинчи ўринда [ўтган мавсумда клубдаги аҳамият бўйича].

Агар "Барса" Чемпионлар Лигасини ютса, барча газеталар муқовасида Месси бўлади.

Агар Гризманн "Атлетико"дан кетмаганида, у афсонага айланарди. У мендан ҳам муҳимроқ бўлар эди. Аммо мен буни билардим ва унда адаптация билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши кутган эдим.

Гризманн "Атлетико"да қирол эди. "Барса"да эса атиги граф ёки княз бўлиши мумкин", - дейди Футре.

Гризманн 2014-2019 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Барселона" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика