Latest news

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  12 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  38 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

Футболни зўри бугун бўлади News

Футболни зўри бугун бўлади

Лекин бу кўпчилик кутаётган "Барселона" - "Боруссия Дортмунд" ўйини эмас.

Бу Ўзбекистон Кубоги доирасида кечадиган "Пахтакор" - ОКМК ёки ЕЧЛдан ўрин олган ПСЖ "Астон Вилла" учрашуви ҳам эмас.

Ўйин бизнинг вақт билан 22:15да старт олади ва бунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистони U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин шунчалик муҳимми, ахир биз ҳам, Саудия ҳам гуруҳдан чиқиб бўлди, қолаверса ҳар икки жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган дерсиз. Лекин ўзим анчадан бери шу учрашувни кутяпман.

Тўғри, дастлабки икки турда ўсмирларимиз чиройли ғалабага эришиб, Таиланд билан Хитойни ютдик. Гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ бизга ЖЧ йўлланмасини берди. Гуруҳдан чиқадиган 1-2 ўринлар U-17 Жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлишини ҳам айтиб ўтдик. Бу ўйиннинг биз учун муҳимлиги шундаки, терма жамоамиз кучини Саудия Арабистони фонида кўриб оламиз.
 
Ҳар қанча ривожланмасин Таиланд ёки Хитой футбол мамлакати эмас. Уларда катта пул бўлмаса футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Аммо Саудия бошқа олам. Саудия худди бизга ўхшаб азалдан футболни севади. Уларнинг футболини ушлаб турган катта пуллар ёки Саудияга оқиб келаётган юлдузлар эмас, балки футбол қадриятлари.

Саудия Арабистонига Роналду келмаган пайти ҳам футболи зўр бўлган. Уларда тарих бор, мактаб бор, кучли-кучли клублар бор. Ўзбекистон ОФКга аъзо бўлиб Саудиянинг исталган ёшдаги терма жамоасига қарши баҳс олиб боряптики, доим эътиборли ўйин бўлади.

Биз қанчалик футболни яхши ўйнай оламиз, кучли жамоа фонида нималарга қодирмиз? Бизнинг мактаб Осиёдаги кучли мактаблар билан беллаша оладими? Бугунги ўйин шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

U-17 жамоаларининг бирламчи мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш ёки Осиё турнирида чемпион бўлиш бўлиб қолмаслиги керак. Бу ёшдаги жамоалар биринчи навбатда футбол ўйнашни ўрганиши лозим. Бу ёшдаги болалар энди катта йўлнинг бошига чиқяпти. Эртага Жаҳон чемпионатига бориб ўйнаган билан ҳам ҳамма бирданига зўр бўлиб қолмайди. Зўр бўлиш учун янада машаққатли йўлни босиб ўтиш керак бўлади.

Терма жамоамиз устози ўйиндан олдин жуда чиройли гапирди. "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Мен бугунги учрашувда кучни тежаб кейинги баҳс ҳақида ўйламоқчи эмасман. Биз дуранг ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, фақат ғалабани кўзлаяпмиз", - дея айтиб ўтди Ислом Исмоилов ОФК сайтига берган интервьюсида.

Худди шу гапни саудияликлар устози Марио Да Сильва ҳам гапирибди. Бу яхши, чунки футболдаги "навбатчи ўйинлар" ҳеч ёқмайди. Агар биз охирги турда Хитой ёки Таиланд билан ўйнаганимизда балки "навбатчи ўйин" деса бўларди. Аммо Саудия Арабистонига қарши ўз кучимизни кўрсатишимиз шарт. Замонавий ўзбек футболи мактаби салоҳиятини қайсидир жиҳатдан бугунги баҳс белгилаб беради.

Вакилларимизга омад ёр бўлсин.

Х.Холиқов

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика