Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  20 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  224 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

"Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вақти келди" — "Андижон" бош директори News

"Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вақти келди" — "Андижон" бош директори

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев Championat.Asia'га нега клуб россиялик скаут Николай Егоричев билан битим имзоланганини айтди.

"Замонавий футболда ҳар бир профессионал клубнинг ўз штатида нафақат биргина скаут, балки селекция билан шуғулланувчи бутун бир бўлим бўлиши керак. Скаут иши катта аҳамиятга эга, сабаби у ҳам мамлакат ичида, ҳам ташқарисида ўйинчиларни излайди ва таҳлил қилади. Албатта, у ёки бу ўйинчи билан шартнома имзолаш бўйича якуний қарорни бош мураббий ҳал қилади, аммо скаут селекция бўйича унинг биринчи ёрдамчиси бўлиши керак.

Ўзбекистонда одатда скаут вазифасини бош мураббий, унинг ёрдамчилари, бош ёки спорт директори бажаради ва уларга тез-тез агентлар ёрдам беради. Аммо, агентлар биринчи навбатда, ўз фойдаларига қизиқишади ва улар жамоани қандай кучайтириш эмас, балки ўз ўйинчилари ҳақида ўйлашади. Ҳа, агент ёрдам бериши ва яхши ўйинчи таклиф қилиши мумкин, аммо бу унинг учун иккинчи даражадаги вазифа. Клубни кучайиши ҳақида унда ишлайдиган одамгина ўйлаши мумкин ва бу скаут бўлиши яхшироқ.

Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вавқти келди. Шу сабаб, "Андижон"га россиялик скаут Николай Егоричевни таклиф қилишга қарор қилдик. Биз унинг ишлари билан танишдик ва давомли мулоқотдан сўнг ҳамкорлик бўйича келишиб олдик. Бу клубимизга ҳам, ёш мутахассисга ҳам ўз профессионал сифатларини кўрсатишига ёрдам беришига ишонамиз", – деди Мирзаев.

 Аввалроқ "Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика