Latest news

19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Футболдаги буюклик News

Футболдаги буюклик

Бугун Championat.asia’да бир мақола эълон қилинди.

Унда душанба куни ФИФА томонидан ўтказиладиган 2021 йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини ким олиши ҳақидаги мулоҳозалар баён қилинган. 17 январдаги мазкур маросимда ким бу мукофотни олиши-ю, ким ўтган йилнинг энг яхшиси бўлганлиги шахсан менга қизиқ эмас. Мен бир бошқа нарсадан – 2022 йил Месси ва Роналду эраси учун сўнггиси бўлиш эҳтимоли кўплигидан ва яна бир икки буюк қарама-қаршилиги якунланишидан афсусдаман.

Айтишингиз мумкин, «2018 йили Роналду «Ювентус»га ёки 2021 йили Месси ПСЖга ўтганидаёқ бу эра тугаб бўлган», дея. Ҳа, сизнинг ҳам фикрларингизда жон бор. Лекин уларни шу давр ичида боғлаб тура олган ягона нарса бу терма жамоалардаги натижалар эди. Криштиану 2016 йилда терма жамоаси билан Европа чемпионатини ютганидан кейин кўпчиликнинг эътибори Мессига қаратилди. 

Кўпчилик ундан ўз термаси билан бирор соврин ютиб, кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлашини кутди. Бу воқеа эса 5 йил ўтиб – 2021 йилда амалга ошди. Албатта, деярли ҳар йили ўтказилаётган Америка кубоги мусобақасида Аргентина чемпион бўла олмаслиги (тағин Бразилия, Уругвай, Чили, Колумбия ва ора-сирада зўр ўйин кўрсатиб қўядиган Парагвай кучсизланиб қолган бир вақтда) уят эди.

2022 йил кириб келди, бу йил – футбол аҳли учун 4 йилликдаги катта байрам – Жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган (тинчлик бўлсин, ҳеч ким касал бўлмасин!). Ноябрь–декабрь ойларида бўладиган ЖЧ–2022 дан бир илинж бор мухлисларда – Португалия ёки Аргентина чампион бўлиши. Эҳтимол, бу имконсиз, умуман содир бўлмайдиган, абсурд бир воқеликдир. Аммо, умидлар интихода ўлади. Иккисидан бири ютиб кетса “қайси бир зўр?”, деган саволга эҳтимол жавоб топилар, бундай воқеа бўлмаса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. 

Биз футбол қироли деб биладиган Пеле ҳам, унинг замондоши бўлмаган, лекин қиролликка даъво қилувчи Марадона ҳам Жаҳон чемпиони бўлган. Месси ва Роналдудек икки буюкнинг бири бу совринни олса иккинчисига нисбатан адолатсизлик бўлар, иккиси ҳам олмаса бир кемтик шу қолади.

Доим ўйлардим аввал, нега буюк футболчилар футболи ривожланиб кетган мамлакатларда туғилмаслиги ҳақида. Германия, Франция, Испания каби мамлакатлардан ҳар йили юзлаб иқтидорлар чиқади, улар юлдуз даражасига кўтарилади. Лекин айрим футболчилар ўз мамлакат терма жамоасининг ягона юлдузи бўлади. Ибрагимович, Обамеянг, Этo’O… Улар кичкина бир шаҳарчадан чиқиб, катта шаҳарларда ўзини кўрсата олгани, улар ҳақида мен – ўзбекистонлик инсонлар ҳам билиб, мақола ёзаётгани ҳам буюкликдир. Шулар орасидан ёшлигида оиласи сутга пул топа олмагани, машғулотга бир неча километр давомида пиёда бориб келганлари – буларнинг барчасини енгиб ўтишгани буюклик. Нафақат футболчилар, бошқа спортчилар ва ўзи умуман барча буюкларнинг тақдири шундай бўлган.

Айтмоқчи бўлганим, қандайдир соврин билан ёки фаолиятдаги голлар билан буюклик ўлчанмайди. Оғир шароит, қийинчилик ила эришилган чўққи чинакам буюкликдир. Футболда бу каби инсонлар кўп. Шунинг учун ҳам футбол миллионлар ўйини.

Албатта, буларнинг барчаси IMHO

Author : Og'abek Samisov
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика