Latest news

23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   102 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0

Футболда тарафдорларнинг ўрни News

Футболда тарафдорларнинг ўрни

Спорт турлари орасида энг оммабоп ва катта аудиторияга эга бўлгани футбол экани шубҳасиз.

XIX асрда Англияда ихтиро қилинган оддий ўйин XXI асрга  келиб миллиардлаб тарафдор тўплашга улгурди. Барча спорт турларида бўлгани каби футболнинг ҳам барча иштирокчилари инсон экан, унда психологик омиллар муҳим бўлиб қолверади. Афсуски, ўйин ҳар қанча гўзал ва жозибали бўлмасин, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Балки, футболнинг энг катта муаммоси фанатизм бўлса керак. Мутаассиблар ҳар ерда бўлган, бўлади ҳам. Лекин, оддий ўйиннинг унуми баъзан ҳаддан ошиқ орттириб юборилади. Баъзи ўринларда ўйлаб қоласан, фанатлар футболни дин даражасига чиқаришга ҳам улгурди. Футбол учун қонлар тўкилди, жонлар берилди...

Майли, булар ўз йўлига. Келинг, бугун футболда мухлисликнинг ижобий томонлари ҳақида гаплашамиз. 

Томошабин ва мухлислар  футболнинг жозибасига майдондаги ўйинчилардан кам ҳисса қўшмайди. Аксинча, майдондаги ўйиннинг сурьати ҳам трибунада ўтирган ишқибозларга боғлиқдир. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ҳиссиётлари бор. Мухлисларнинг мадҳия ва ҳайқириқлари уларни ҳаяжонлантириши, рағбатларнтириши ва олға бошлаши мумкин. Норозиликлар ва ҳуштакбозликлар эса ўйинчиларга руҳий босим ўтказади. Бундай ҳолатларда фақат энг профессионалларгина бир ритмда давом этиши мумкин, руҳий ҳолати кучсизроқ бўлган футболчилар учун ўйин муддатидан олдин якунланади. 

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, мухлислар ўйин темпининг пастлигидан, ўйиннинг кўримсизлигидан нолишини эшитиб қоламиз. Аслида футболнинг жозибаси мухлисларнинг қўлида эканини қаршилик, намаганлик, бухоролик мухлислар исботлаб бўлишди. Ўйинчилар бўм-бўш стадионда фақат 50% куч билан ҳам ўйнаши мумкин, уларни бор кучини беришга мураббий ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам мажбурлай олмайди. Бу иш фақат мухлисларнинг қўлидан келади. (“Навбаҳор” клубининг уй ва сафардаги ўйинларини солиштиринг. Бежизга мухлислар “лочинлар”нинг энг яхши ўйинчиси дейилмайди)

Футбол баҳорига оз муддат қолди. Шу ўринда мухлисларга бир илтимос билан юзланмоқчимиз: келинг, янги мавсум стартида стадионларни имкон қадар тўлдиринг, мухлислик қилинг. Ўйиндан завқ олинг, ҳордиқ чиқаринг, бақиринг, майли, кимнидир “ширин сўзлар” билан сийланг, лекин, келинг. Унутманг, ўзбек футболининг чиройи ўйинчилар, мураббийлар ёки ҳакамлардан кўра кўпроқ сизга боғлиқ. Сиз футболимиз учун жуда муҳимсиз. Шундай экан, келинг, кўринг ва завқланинг.

Фахриддин

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика